"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 25-турида "Рома"га қарши учрашувдан сўнг (1:1) фикрларини билдирди.
"Биз бир қадам олдинга ташладик, аммо ўйинни боришини назарда тутсак, бундан кўпроғига эришишимиз керак эди. Биз ўйиннинг охирги 20 дақиқасини ёмон ўтказдик.
70-дақиқагача кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Рақибга ўйин бермадик, танаффусдан сўнг яна кучайдик. Гол урганимиздан 6-7 дақиқа ўтиб, ўз футболимизни намойиш этмай қўйдик.
Дурангдан жуда жаҳлимиз чиқди. 9 очколик фарқ - яхши албатта, аммо сафар ўйинларида ҳам ғалаба қозонишни бошлашимиз керак.
"Рома" олдида оддий бўлмаган вазифа турибди, аммо олдинда қўлга киритилиши мумкин бўлган очколар кўп.
Олдинда узоқ йўл турибди, охирги ўйинларда кўп гол ўтказиб юборяпмиз", - дейди Аллегри.