"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Алекс Фергюсон чемпионлар лигаси-1998/99 мавсуми финалини эслади, бу учрашувда унинг жамоаси "Бавария" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ҳал қилувчи голларни охирги дақиқаларда Тедди Шерингем ва Уле-Гуннар Сульшер киритган эдилар.
"Бу тасодиф эмасди. Ўша мавсумда менинг жамоам бундай ишларни яна кўп бажаришди. Бизда ғалабаларга чанқоқлик, жамоавий руҳ ва қатъий характер бор эди. Биз бу ҳалабаларга лойиқ эдик.
99-йилдаги ғалабадан кейин ҳаммаси изига тушди. Мен ҳеч нарсадан бошқа қўрқмасдим. Охирги дақиқаларда икки тўп киритганимиз - менинг футбол орзуларимнинг ушалиши эди. Бундан яхшиси бўлмайди, чунки рақибда ғалаба учун ҳеч қандай имконият қолмайди.
Агар сизга буюк ишлар бажариш берилган бўлса, бу идеал вариант. Бунинг энг сўнгги вақтда амалга ошиши - шунчаки фантастика", - дейди Фергюсон.