Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Темур Кападзе: «Эрон клублари бир хил услубда ўйнашади»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» ва «Фулад» жамоалари ўртасидаги ОЧЛ 2-тур баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжумани темирйўлчилар ярим ҳимоячиси Темур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Темур, сиз “Бунёдкор” ва “Пахтакор” клублари орқали Эрон жамоаларига қарши ўйнагансиз. Эртанги рақиб ҳақида нима дея оласиз?
— Эрон клублари деярли бир хил услубда ўйнашади. Улар бир-биридан кескин фарқ қилишмайди. Улар асосий эътиборни жамоавий ўйинга эътибор қаратишади. “Фулад” тактик жиҳатдан яхши ўйнайди. Биринчи ўйинда ҳаяжон туфайли кўп хатога йўл қўйдик. Эртага яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддамз.

— Биринчи ўйиндаги мағлубиятдан кейин футболчилардан тушкунлик кайфияти йўқми? Футболчилар босим остида эмасми?
— Истасак-истамасак, ҳар қандай инсон мағлубиятдан кейин тушкунликка тушади. Айниқса, у биринчи расмий ўйин бўлса. Мураббийлар штаби бунинг олдини олишга футболчиларни руҳий жиҳатдан тайёрлашга ҳаракат қилади. Эртага мухлисларимиз олдида ўзимизнинг дастлабки ўйинимизни ўтказамиз. Масъулиятни ҳис қилиб турибмиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:52, 03.03.2015.
Ўқилди: 4664 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик