Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Қаҳрамон Асланов блогида: «Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?»

Баҳо:
+1 | -

Гари Невил “Телеграф” нашридаги колонкасида “Манчестер Юнайтед”нинг бугунги ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Етти йил муқаддам бизнесда лидерлик мавзусида ўтказилган семинарда дўстларим билан кулган эдик: нотиқ бирор мақсадга олиб борувчи ўзгаришларни тасвирлаш учун тўрт сўздан фойдаланган эди. Бу тўрт сўз - шаклланиш, эсканкираш, бир меъёрга келиш, ютуққа эришиш эди.

Шаклланиш даврида сиз вазифага уйғун инсонларни жалб қиласиз, сўнг, вазиятдан эсанкираш ҳолати юзага келади. Мейёрга келиш жараёни ўз ичига ҳолат ва мақсадга мос структура ишлаб чиқиш ва унга мослашиш палласини ўз ичига олса, ана ундан кейин бирор натижа ҳақида гаплашиш мумкин” – деб тушунтирди собиқ футболчи.

Невил “Юнайтед”даги бугунги ҳолатни жараённинг “эсанкираш” босқичси билан тенглаштиради ва ўйиндаги беқарорлик, натижаларнинг ўзгариб туришини нормал ҳолат эканини айтади.

Энг яхши мисол сифатида Моуриньонинг “Челси”сини келтириш мумкин. Ўтган мавсум охирига келиб, жамоа шундай босқичда эдики, уларнинг ўйинига қараб туриб, айнан қайси нуқталарда камчилик борлиги ва айнан қандай футболчи жамоа ўйинини кучайтириши мумкинлигини бемалол айтиш мумкин эди. Ўйини, айнқиса позицион ҳужумлардаги темпни бошқариш учун креатив марказий ярим ҳимоячи, ҳамда голеадор ҳужумчи. Бўлди. Жозе трансфер бозорида ортиқча каловланмади. Менимча у, кимни сотиб олишини олдиндан режалаштириб бўлганди. Тездагина Сеск Фабрегас ва Диего Костани олиб келди ва трансфер бозорини ёпиб қўя қолди.

Давоми Қаҳрамон Асланов блогида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:48, 03.03.2015.
Ўқилди: 7831 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.