“Палермо” ҳужумчи Паоло Дибалага кўплаб клублар қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида “Арсенал”, “МЮ”, “Манчестер Сити”, “Ювентус”, “Наполи”, “Барселона” ҳамда “Боруссия” каби жамоалар бор. Бироқ футболчининг ўзи “Барселона”да ўйнашни орзу қилишни таъкидламоқда.
““Барселона”да ўйнашга кўнармидим? Ҳа, у ерга таклиф қилишса сузиб борар эдим. Ҳаттоки, сузувчилар кийимини кийиб ҳам ўтирмасдим. Бор йўғи Ўртаер денгизини сузиб ўтиш керак, холос”, – дейди Дибала.