Рафаэль Бенитес “Наполи”нинг шартнома узайтириш борасидаги илк таклифини рад этди. Мутахассис 2004-2010 йиллар оралиғида бошқарган “Ливерпуль” клуби таклифини кутмоқда. ОАВ берган хабарларга кўра, Бенитес “Ливерпуль”нинг амалдаги бош мураббийи Брендан Роджерс ўз лавозимидан озод этиладиган бўлса, “мерсисайдликлар” мураббийлигига қайтишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Бенитеснинг оиласи ҳали ҳамон Англияда истиқомат қилиши испаниялик мутахассиснинг у ерга қайтишга бўлган иштиёқини ошириши мумкин. Бенитеснинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади.