"Лион" ҳужумчиси Александр Ляказетт фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Daily Mail нашрига таяниб “СЭ”нинг хабар беришича, иқтидорли форвардга "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда.
Маълум бўлишича, “шпорлар” скаутлари "Лион" иштирокидаги учрашувга ташриф буюриб Ляказеттнинг ҳаракатларини кузатиб боришган.
Эслатиб ўтамиз, Ляказетт ўтган мавсумда 31 учрашувда майдонга тушиб, 26та тўп киритганди.