"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рой Кин Манчестер яқинида таксичи билан муштлашгани учун судда жавоб беради, дея хабар беради Daily Mail.
Ираландия терма жамоасининг бош мураббийи ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Кин, Фотиҳ Керар исмли таксичи билан жанжаллашган. Таксичи ва унинг мижози банкомат олдида собиқ футболчини кўриб қолади ва унда жилмайишини сўрайди. Аммо ирландиялик машинасига ўтириб таксини ортидан қувади. Кин автомобиллар тиқилинчида Керарни қувиб етади ва ўзини "жуда тажовузкор" тутади.
Суд 31 март куни бўлиб ўтади.