"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "МЮ"нинг соби ўйинчиси Пол Скоулзнинг Месут Ўзил ҳақидаги фикрларига жавоб берди.
"Мен Ўзилнинг техник томондан яхши салоҳиятга эга эканлигини билар эдим, аммо уни бунчалик кучли деб тасаввур қилмаган эдим. У жуда катта салоҳиятга эга.
Футбол - бу ҳар бир ўйинчи ўзининг ҳолатини ҳар ўйинда кўрсатиши лозим бўлган ўйин. Ўзил маҳорат эгаси, у жамоага ёрдам бериш учун ҳаракат қилмоқда. Мен ишонаманки, у янада яхшироқ ишлайди ва ўйин услубини намойиш этади.
Ўзилнинг ўйини сизни чалғитиши мумкин, чунки Месут ҳаракатчан, енгил ва чиройли. У бор кучи билан ўйнамаётганга ўхшайди, аммо бундай бўлиб чиқмайди.
Скоулзга бундай футболчи билан бирга ўйнаш ёққан бўлар эди", - дейди Венгер.