"Порту" жамоаси ҳимоячи Данилони анча арзон нархга "Реал"га сотишга рози бўлди. Фақат битта шарт билан: трансфер учун пул зудлик билан шу кунларда тўлаб берилиши керак.
"Порту" президенти Нуну Пинту да Кошта Данило учун камида 40 миллион евро талаб қилаётганди. Аммо жамоа молиявий томондан қийин аҳволга тушиб қолгани учун футболчининг нархини туширишга мажбур бўлди. Гап шундаки, "Порту"нинг зудлик билан тўлаб бериши шарт бўлган 25 миллион евро қарзи бор экан.
Бундан ташқари, Данилонинг шартномаси 2016 йилда якунига етади. Бразилиялик футболчининг ўзи жамоа билан шартномани узайтириш ниятида эмас. Данило Португалия чемпионатида 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.