"ПСЖ" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияни харид қилиш вариантини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақида sport-express.ru The Mirror нашрига таяниб хабар берди.
27 ёшли аргентиналик футболчи ўтган йили ёзда "Реал"дан 60 млн фунт эвазига Манчестерга кўчиб ўтганди. Аммо ҳозирда янги чемпионатга мослашиш бобида маълум қийинчиликларга дуч келмоқда.
Манкунянликлар устози Луи ван Гал аллақачон ўз шогирдининг ҳатти-ҳаракатларидан норози эканини билдирди. Ди Мария трансферининг анча қиммат экани туфайли парижликлар навбатдаги марта молиявий fair-play қоидаларини бузишлари мумкин.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб 4та тўп киритди ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилди.