"Манчестер Юнайтед" бошмураббийи Луи ван Гал Англия кубоги яримфиналида "Арсенал"га қарши учрашувга ўз шогирдларини қандай тайёрлаётгани ҳақида фикр билдирди.
"Мен ҳар доим мақсадимиз сари интилишимизни таъкидлаб келаман, бу - топ-4га киришдир. Яна қандайдир мусобақада ғолиб чиксак ҳам ажойиб иш бўлади. Бу ўйинчилар ва мураббийлар учун яхши, аммо биринчи мавсумга вазифамиз - чемпионлар лигасига илиниш.
Ўйлашимча, Арсен Венгер ҳақ - у ҳар доим клуб учун олий савия - чемпионлар лигаси эканлигини айтиб келади.
Чемпионатни 4-ўринда тугатиш - бу фантастик натижа бўлар эди. Агар сен Англия кубогини қўлга киритсанг, бу сенга чемпионлар лигасида қатнашиш ҳуқуқини бермайди", - дейди Ван Гал.