Баскетбол юлдузи “Сан-Антонио Сперс” клуби етакчиси Тим Данкан илк бор фаолиятида ўйиндан халқага тўпни аниқ ташлай олмади. “Сперс” баскетболчилари “Чикаго”га қарши кечган учрашувда 116:105 ҳисобида зафар қучишди.
38 ёшли Данкан 8 бор халқани нишонга олишга уриниб кўрди. Лекин уларнинг ҳеч бири самара бермади. Данкан 1997 йилдан 2015 йилгача кетма-кет 1 310 та баҳсда паркетка чиққан ва ҳар сафар камида бир маротаба халқага тўпни тушириб келаётганди. Бу Миллий Баскетбол ассоциациясидаги рекорд натижадир.