Осиё Футбол Конфедерацияси 2019 йилги Осиё Кубоги баҳсларига БАА мезбонлик қилишини расман тасдиқлади.
Таъкидлаш жоиз, Осиё Кубоги-2019 мезбонлигига БААдан ташқари Эрон ҳам даъвогарлик қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ОФК аввалроқ ЖЧ-2018 2-саралаш босқичи ҳамда ОК-2019 саралашига қуръа ташлаша маросими 14 апрель куни ўтказилишини эълон қилган эди. Қуръа ташлаш маросими 14 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 15:00да (Тошкент вақти билан 12:00да) бошланади. Қуръа жараёнида терма жамоалари айни дамдаги ФИФА рейтингидаги ўрнига қараб саватларга ажратилади.
ФИФА рейтингига кўра Осиё рейтингининг дастлабки 34та терма жамоаси ЖЧ-2018 2-саралаш босқичига автоматик тарзда йўлланма оладилар. Булар: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон, БАА, Қатар, Уммон, Иордания, Хитой, Австралия, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Ироқ, Фаластин, Ливан, Кувайт, Филиппин, Мальдив, Вьетнам, Тожикистон, Мьянма, Афғонистон, Таиланд, Туркманистан, КХДР, Сурия, Қирғизистон, Малайзия, Гонконг, Сингапур, Индонезия, Лаос, Гуам ҳамда Бангладеш.
Мазкур 34та жамоага 2-саралаш босқичида 1-босқичдан муваффақиятли ўтган яна 6та терма жамоа қўшилади. Биринчи босқичда иштирок этадиган 12та терма жамоа ўзаро плей-офф баҳсларида куч синашадилар ва унда ғолиб бўлган 6та терма жамоа 2-босқичга йўлланма олади. Биринчи босқич жуфтликлари эса қуйидагича: Ҳиндистон - Непал, Яман - Покистон, Шарқий Тимор - Мўғилистон, Камбоджа - Макао, Хитой Тайпейи - Бруней ҳамда Шри-Ланка - Бутан. Мазкур жуфтлик жуфтлик баҳслари 12 ҳамда 17 март кунлари бўлиб ўтади.
Шу тариқа, 2-саралаш баҳсларида жами 40та жамоа 5тадан 8 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришадилар. ОФК тақвимига кўра, ушбу гуруҳ ўйинлари 2015 йилнинг 11 июнидан 2016 йилнинг 29 март кунигача бўлиб ўтади. Тур ўйинлари бўлиб ўтадиган саналар эса қуйидагича: 11 июнь (1-тур), 16 июнь (2-тур), 3 сентябрь (3-тур), 8 сентябрь (4-тур), 8 октябрь (5-тур), 13 октябрь (6-тур), 12 ноябрь (7-тур), 17 ноябрь (8-тур), 24 март (9-тур) ва 29 март (10-тур).
Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган 8та жамоа ва энг яхши иккинчи ўринни қўлга киритган яна тўрт жамоа Осиё Кубоги-2019 финал босқичига автоматик равишда йўлланмани қўлга киритадилар ва ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун 3-саралаш босқичида курашни давом эттирадилар. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралашнинг сўнгги босқичида аввлагилардек, 10та жамоа эмас, балки 12та жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи учун кураш олиб борадилар. Ушбу гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган 4та жамоа эса ЖЧ-2018 финал босқичига йўл олади.
Иккинчи саралаш босқичда сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар эса ОК-2019 финал босқичининг қолган 12та йўлланмаси 4тадан 6та гуруҳга бўлинган ҳолда курашни давом эттирадилар. Ушбу 6та гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ОК-2019 финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. Аввал хабар берганимиздек, ОК-2019 финал босқичида аввалгидек 16та эмас, 24та жамоа иштирок этиши тасдиқланган.