Кириш Регистрация

Манчини: "Тахминимча, Яҳё Туре ўз кучини А сериясида синаб кўрмоқчи"

Баҳо:
+ | -

"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини "Манчестер Сити" ҳужумчиси Яҳё Туренинг миланликлар сафига қўшиб олиниши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозирча, бу масалар сўроқ остида. Ҳамма молиявий фэйр-плейга дуч келмоқда, аммо мен трансфер бозорида муваффаққиятли иш олиб боришимизга ишонаман.

Яҳё Туре Германия ва Италиядан ташқари барча етакчи чемпионатларда ўйнаган. Шуларни ҳисобга олсак, у ўз кучини А сериясида синаб кўрмоқчи ва бу вариантни кўриб чиқмоқда.

Аммо бу трансферни амалган ошириш жуда қийин бўлади. У жуда иқтидорли футболчи, бундай техникага эга футболчини кам учратганман", - дейди Манчини.

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:18, 10.03.2015.
Ўқилди: 3882 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.