"Реал" президенти Карло Анчелотти ЕЧЛ 1/8 финалининг "Шальке"га қарши жавоб учрашувидаги мағлубиятдан сўнг фикрларини билдирди.
"Истеъфо ҳақида ўйламаяпман. Ўз ишимни бажаришда давом этяпман ва бунданда яхшироқ бажаришга ҳаракат қиляпман. Тўғрисини айтаман, бугун жуда ёмон ўйнадик. Бунинг сабабини келтириш қийин, айниқса, декабргача қандай ўйин кўрсатганимизни назарда тутсак.
Ҳимояда нимадир қилишимиз керак. Шу ерда энг кўп хато қиляпмиз. Шунингдек, интизом ҳам етмади. Ўйин учун кечирим сўрайман. Бугун ҳар қандай танқидга лойиқмиз. Нима бўлганини тушунтириш қийин. "Реал" ўзига бўлган ишончни йўқотди. ШУнинг учун ишқибозларнинг ҳуштакбозлигини тушунамиз. Бунга лойиқ эдик", - дейди Анчелотти.