Португалиянинг "Порту" клуби мураббийлар штаби ва раҳбарияти "Барселона" ҳужумчиси Тельонинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмоқда ва футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи.
Маълумот ўрнида, "Барселона" ҳужумчиси айни дамда "Порту"да ижара асосида тўп сурмоқда. Ёзда, "Барселона" "Порту"дан ҳужумчини қайтариб олиши мумкин, аммо бунинг учун "Барселона" "Порту"га 2 млн евро тўлаши керак бўлади, боиси "Порту" испаниялик футболчининг икки йиллик ижараси учун айнан шунча пул тўлаган. Аммо, "Порту" мавсум якунида Тельо учун "Барселона"га 8 млн евро тўлаб унинг трансфер ҳуқуқини тўлалигича сотиб олишни истамоқда.
Маълумотларга кўра, Тельонинг агентлари Хосеп Мария Оробитга Пеп Сетвалсь айни дамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Португалига учиб кетишган.