"Барселона" яримҳимоячиси Хави Эрнандес 2014 йилнинг ёзида клубда қолишга қарор қилганидан мамнун. Испания терма жамоаси футболчисига "Нью-Йорк Сити" клуби қизиққан, аммо каталонияликлар устози Луис Энрике унга ишониши маълум қилган эди.
"Менинг омадим бор, дунёнинг энг яхши клубида қолдим. "Барселона" сафида 25 йил, ундан 17 йилни асосий жамоа таркибида ўйнаш катта фахрдир. "Барселона"ни тарк этмаганимдан жуда хурсандман.
"Барселона"да ўзимни жуда бахтли ҳис қилганман. Ҳозир ҳам жамоа фахрийси ва сардори сифатида ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман", - дейди Хави.