Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мурод Исмоилов: «Мақсадимиз — Осиё чемпионлар лигасига бериладиган йўлланмани қўлга киритиш»

Баҳо:
+ | -

Маълумки, шонли тарихга эга бўлган "Нефтчи" сўнгги йиллар парокандаликка учраб, “чемпионлик руҳи”ни йўқотиб қўйди.
Сўнгги йиллар “Нефтчи” беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлишига қарамай,  чемпионат якунида жадвалнинг иккинчи ярмидан ўрин олиши, футбол ишқибозларини ҳам, раҳбриятни ҳам норозиликка олиб келди. Бу йил жамоада катта ўзгаришлар юз берди. Умид қиламизки, 2015 йил Ўзбекистон чемпионатида “Нефтчи” ўзига муносиб ўринни эгалайди. Жамоа Бош мураббийи – Муроджон Исмоилов билан  янги мавсум олдидан қилинган ва қилиниши лозим бўлган ишлар, жараёнлар ҳамда жамоанинг олдида турган вазифалар ҳусусида суҳбат қилдик, деб хабар беради клуб расмий сайти.

- Мурод ака, ўтган 2014 йил Ўзбекистон чемпионатини  “Нефтчи” 8-ўринда тугатди. Бу, 2013 йилга қиёсласак, бир поғона юқори дегани, лекин Фарғона футбол мухлисларининг таъкидлашларича, бу ўрин “Нефтчи”га муносиб эмас.   
- Ўтган йилги чемпионат жамоа учун оғир кечди. Ҳар томонлама. Қанча харакат қилмайлик, ҳужжумкор жамоа туза олмадик. Турли ўйинчиларни таклиф қилиб кўрдик, лекин қишки тайёргарлик йиғинларни баъзи сабабларга кўра  талаб  даражасида  ўтказа олмадик. Баъзи ҳолларда  эса, ўйинимиз мазмунли чиқса ҳам, лекин натижа салбий бўлди. Биргина мисол, ўз майдонимиздаги сўнги учрашувда  “Суғдиёна” Жиззах билан катта устунлик эга бўлиб ўйнадик. Рақибларимиз дарвозаси олдида кўплаб ҳавфли  вазиятлар яратдик,  лекин атига битта гол ура олдик ҳолос. Энг аламлиси, 95 дақиқада кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Албатта бутун дунёда натижа учун бош мураббий жавоб беради ва мен, ўз хатоларимдан тўғри хулоса чиқариб олдим. Муҳтассар қилиб айтганда, 2014 йилги чемпионат биз учун катта мактаб бўлди.

- Мавсум олди ўқув машғулотлари  чемпионатга тайёргарлик кўришда тамал тоши бўлиб хизмат қилади. Фарғона, Тошкент ва Туркияда олиб борилган йиғинлардаги назорат ўйинлари натижаларидан кўриниб турибдики, тайёргарлик анча муваффақиятли ўтган. 2015 йилда ўтказилган 15та назорат учрашувдан 12тасида ғалаба, 2тасида дуранг ва атига биттасида мағлубият. Ўқув-машғулот йиғинлари ҳақида гапириб берсангиз.
- Тўғри таъкидладингиз, мавсум олди машғулотлар кўп нарсани ҳал қилади. Футболчилар  жисмоний ҳолатини мавсум давомида юқори даражада ушлаб қолишлари учун албатда мана шу машғулотлар катта аҳамиятга эга. Айнан мана шу йиғинларда жамоа жисмоний, тактик ва руҳий тайёргарлик кўриш билан бирга, назорат ўйинлари орқали  “ғолиблик руҳи”ни ўзида яратиб мустаҳккамлаши керак. Биз ким билан, қаерда  ўйнашимиздан қатьий назар майдонга фақат ғалаба учун тушдик. Умид қиламизки, бу ютуқлар жамоамизга куч-кувват бағишлаб, ўзига бўлган ишончни қайтаради. Ўтган йилги назорат учрашувларда  “ғолиблик руҳи” етишмаган эди, оқибатда мағлубиятлар ортиғи билан кўп бўлганди. Бу йилги машғулотларда режалаштирилган барча ишлар юқори савияда бажарилди ва жамоамиз янги мавсумга тайёр деб биламан. Мен фурсатдан фойдаланиб бизга шундай қулай имкониятлар яратиб берган энг аввалом бор Вилоят раҳбарларига, қолаверса бизни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаётган ФНҚЗ раҳбарларига клубимиз номидан минатдорчилик билдирмоқчиман.

- Фарғоналик футбол ишқибозлари ўзларининг мухлислик маданияти, жамоага фидойилиги  билан Республикамизда ном қозонган. 28 февраль куни “Нефтчи” стадионида ишқибозлар билан учрашув бўлиб ўтди. Сиз ҳам шу йиғилишда иштирок этдингиз. Учрашувдан олган тассуротларингиз ҳақида фикр билдирсангиз.  
- Энг аввалам  бор,  футболда шундай тушунча бор, ишқибозлар ҳамиша ҳақ. Мана икки йилдан ортиқ қадирдон Фарғона шаҳрида ишлаётган бўлсам, футбол мухлислари тарафидан ҳар хил гаплар эшитдим. Баъзан жуда ҳам қўпол, ҳунук ҳайқириқлар ҳам бўлди. Лекин, шунга қарамай барибир ишқибозлар ҳақ. Чунки, улар чироийли ўйин тамошо қилиб, жамаосининг ғалабасини кўриш учун стадионга келишади. Мураббийнинг қисмати шу: Ғолиб бўлсанг -  сендан яхшиси йўқ, мағлуб бўлсанг – сендан ёмони йўқ. Энди учрашув ҳақида гапириб ўтсам. Бундай учрашувлар ҳар икки томонга ҳам керак.  Ахир ҳар қандай англашимвочилик, хар қандай муаммолар айнан мулоқат орқали ҳал қилинади. Энг муҳими йиғилишда “Нефтчи” ишқибозлар клубига асос солинди. “Фан-клуб” энди жамоа ва ишқибозлар орасидаги боғловчи куч бўлади ва мухлислик маданияти, Фарғона ишқибозларининг ҳар томонлама бошқаларга намуна, ўрнак бўлишида дастак бўлади.  Ишқибозлар жуда кўп саволлар беришди. Имкон қадар барча саволларга жавоб беришга харакат қилдим. Саволлар асосан “қачон янги стадионда ўйнаймиз?” ва “қачон чемпион бўламиз?”дан иборат бўлди...

- Хўш, "Қачон чемпион бўламиз”. Умуман, олганда томомшабинлар ҳақ. Чемпионлик бахтига муяссар бўлган “Нефтчи”  мухлислари, чемпионлик онларини яна яшаш учун катта иштиёққа эга. Жамоа  2015 йилги мавсумда қайси ўринлар учун курашади?
- Жамоанинг чемпион бўлишини энг кўп хоҳалайдиган бу мураббий бўлса керак. Албатта мен ҳам чемпион бўлишимизни хоҳлайман. Ҳар бир мураббий ўз жамоаси билан Ўзбекистон чемпиони бўлишини орзу қилади. Лекин, қайси мураббий бўлишидан қатий назар, жамоадаги бугунги шарт-шароитдан келиб чиқиб “Нефтчи” чемпион  бўлади дейиши, бу таваккаликдан бошқа нарса эмас. Тўғри бу йил жамоамиздан кўнглим тўқ, барчаси биз ўйлагандай, режалаштиргандек бўлди. Яхши ўйинчиларни йиға олдик. Жамоамизнинг инфратузулмаси ҳам ривожланиб, жаҳон андозаларига яқинлашиб бормоқда.  Бизни бу мавсумдаги олдимизга қўйилган вазифа барча ўйинларни ҳужумкор руҳда ўтказиб, фақат ғалабага эришиш учун ўйнаш. Агар ўринлар ҳақида конкрет айтиш керак  бўлса, мен шуни айта оламанки, Осиё чемпионлар лигаси йўлланма берадиган ўрин учун курашамиз.

- Раҳмат. Жамоамизга омад ёр бўлсин.  

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 13:38, 12.03.2015.
Ўқилди: 5080 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.