Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

«Динамо» янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

11 март чоршанба куни «Динамо» футбол клуби ҳар йилги анъанасига кўра, янги мавсум олдидан футболчилар тақдимотини ўтказди.

Шаҳримиздаги «Registon Plaza» меҳмонхонаси анжуманлар залида ўтган тақдимот маросими Самарқанд вилоят футбол федерацияси президенти, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, мутасадди ташкилотлар ва клуб раҳбарияти иштирокида ўтди. Юздан ортиқ мухлислар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашган тадбирда дастлаб «Динамо» клуби бош мураббийи Тачмурод Агамуродов барчани божланажак янги футбол мавсуми билан қутлади. Шундан сўнг, жамоанинг бу йилги таркиби таништирилиб, янги футболчилар ва маҳаллий ёш иқтидор соҳибларига рақам топшириш маросими ўтказилди.

Жумладан, самарқандлик ёш иқтидорлардан Ислом Шариповга 19, Миркомил Локаевга 2, Бунёд Исроиловга 4, Жасур Азимовга 17, Темур Шариповга 23 ва Фирдавс Абдусалимовга эса 95-рақамли футболкалар топширилди.

Шундан кейин эса жамоанинг янги футболчиларини таништирув маросими ўтказилиниб, дарвозабон Муҳиддин Худоёров 25, ҳимоячи Максимилиан Фомин 6, яримҳимоячи Маъруфхон Муродов 29, Павел Смоляченко 9, Николай Чипев 33, Константин Мандриченко 8, Отабек Зокиров 7, ҳужумчилар Александр Болиян 11 ва Азиз Ибрагимовга эса 10-рақамли футболкалар топширилди.

Эътиборлиси, шундан сўнг Зойир Мирзаевга ҳам клуб томонидан рамзий 68-рақамли футболка топширилди.

Шундан сўнг сўзга чиққан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Самарқанд футболи ва «Динамо» жамоаси ҳақида атрофлича сўз юритди.

«Бошланажак янги футбол мавсуми билан барча футбол ихлосмандларини табриклаган ҳолда мухлисларимиздан «Динамо» жамоасини қизғин қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Биз «Динамо» таркибининг ҳеч бўлмаганда ярми маҳаллий ёш футболчилардан иборат бўлишини истаймиз. Клуб айнан шунга интилмоқда. Мавсум олдидан «Динамо» жамоасига омад ёр бўлишини тилаб, футболчилардан мухлисларни хурсанд қилиш учун бор куч ва ғайратларини ишга солишни сўрайман. Бу борада клуб олдидаги муаммоларни бартараф этиб, имконқадар шароитларни яратиб берамиз» - дейди вилоят ҳокими Зойир Тоирович.

Бу борада фахрий ишқибозларга ҳам сўз берилиб, улар ҳам мавсум давомида севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашдан тўхтамасликларини, шунга жавобан футболчилар ҳам ғалабалар билан мухлисларни қувонтиришлари лозимлигини таъкидлашди.

Тадбир якунида фахрий мухлисларга стадионга кириш учун бир йиллик мавсумий таклифномалар тарқатилди. Қизғин руҳда ўтган тадбир мавсум олдидан мухлислар қатори футболчилар учун ҳам кучли далда бўлди. Умид қиламизки, янги мавсумда «Динамо» мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида барчамизнинг ишончимизни оқлайди.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 16:10, 12.03.2015.
Ўқилди: 4842 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик