Кириш Регистрация
18/06 00:00 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия 3-1 Грузия
19/06 00:00 Португалия 0-0 Чехия
19/06 18:00 Хорватия - Албания
19/06 21:00 Германия - Венгрия
20/06 00:00 Шотландия - Швейцария
20/06 18:00 Словения - Сербия
20/06 21:00 Дания - Англия
21/06 00:00 Испания - Италия

Самвел Бабаян: "Муаммоларни ҳал этишга интиламиз"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг Самвел Бабаян ўйин тўғрисида фикрларини билдириб ўтди.
 
Самвел БАБАЯН (“Пахтакор” бош мураббийи): - “Олмалиқ” таркибини сифатли кучайтирганини билардик. Улар бугун яхши ўйин намойиш қилишди. Жамоа таркибига қўшилган футболчилар яхши савияда ўйнашди. Биз учрашувда фаворит эдик ва 2 очко йўқотдик. Лекин беллашув мобайнида ҳар икки жамоа ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Ҳимояда нималар рўй бераётганини таҳлил қилиб ўтамиз. Жамоа манфаати йўлида барча футболчи ўзини қурбон қилишга тайёр эмаслигини билдик. Улар энди ўйинларни захира ўриндиғида томоша қилишади. Рақиб гол урган ҳолатда ҳимоячилар жуда қўпол хато қилишди.

Охирги 2 баҳсда керакли натижага эришмадик. Ҳеч қандай оқлаш йўқ. Вазиятдан чиқиш учун ўзимиз интилишимиз керак. Ҳужумларни тезроқ ривожлантиришни режалаштиргандик. Афсуски, буни амалга ошира олмадик. Бизда руҳият борасида муаммолар бор. Таянч ярим ҳимоячилари талаб қилинганидек ўйнашмаяпти. Улар билан ишлашимиз лозим. Жароҳатланган футболчилар сафга қайтса, буни ҳал қиламиз.

Чемпионлар лигасидаги иштиёқ йўқолиб қолганини тўғри пайқабсиз. Жамоа ичида ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар бор. Аввалги ўйинлардаги савия туфайли бугун рақибни енгиб бўлмайди. Шу нарса футболчиларга етишмаяпти, яъни керакли савияда футбол кўрсатиш. Жамоага ҳақиқий етакчи етишмади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 17:50, 12.03.2015.
Ўқилди: 4133 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.