Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Стефан Йоветич ёзда Италиянинг "Интер" клубига ўтиши мумкин.
Маълумот ўрнида, "Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини черногориялик ҳужумчини Европа Чемпионлар Лигаси баҳслари учун заявка қилмаган ва ҳужумчи ушбу қарордан норози бўлган эди.
Хабарларга кўра, Йоветич ёзда Италияга қайтиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2008-2013 йиллард давомида Италиянинг "Фиорентина" клуби сафида тўп сурган эди.
Маълумотларга кўра, "Интер" Йоветич билан келишувга эришган, аммо Сити вакиллари билан ҳали футболчи борасида музокаралар бошланмаган.