Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

«Қизилқум» — «Сўғдиёна»: ўзаро ўйинлар

Баҳо:
+ | -

Бу жамоалар Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихида ҳозиргача йигирма икки маротаба ўзаро куч синашган.

       Шулардан ўн иккитасида навоийликлар ғалаба қозонган. Тўртта ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, қолган олтита баҳсда жиззахликларга омад кулиб боққан.

      Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” жамоаси рақиб дарвозасини 25 бор ишғол этишга муваффақ бўлган. Ўз дарвозаси тўридан эса 16 марта тўп олиб чиққан. Тўплар нисбати бўйича устунлик кончилар томонида.

    Ўтган йилги мавсумда Навоийда кечган баҳсда “Қизилқум” футболчилари 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Зоминда кечган иккинчи давра учрашувида “Сўғдиёна” вакиллари худди шу ҳисобда мағлубият аламини олган.

    Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” футболчилари 40 очкони ўзиники қилган бўлса, “Сўғдиёна” жамоаси ҳозиргача 22 очкони рақибидан тортиб олган.

    Янги мавсумга “Қизилқум” жамоаси ҳам пухта ҳозирлик кўрди. Жамоа аъзолари баҳсларга беш босқичда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этди. Ўтган мавсумни навоийликлар таркибида ўтказган Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов (“Шўртан”), Руслан Вагапов (“Металлург”), Наврўзбек Алимов (“Пахтакор”) лар жамоани тарк этди.

  “Қизилқум” футбол клуби раҳбарияти эса таркибни кучайтириш, ўйин услубини шакллантиришга алоҳида урғу берди. Кончилар Навоий, Тошкент шаҳарларида йиғинлар ташкил этиш билан чекланиб қолмасдан, Туркиянинг Анталия шаҳрида икки ҳафталик ўқув-машғулотлари уюштирди. Туркия йиғини давомида “Ростов” (Россия), “Қайсар”, “Оқжетпес” (Қозоғистон), “Карпати” (Украина), “Локарно” (Швейцария) ҳамда “Вентслис” (Латвия) жамоалари билан синов учрашувларида майдонга тушдилар.

    Янги мавсумдан бошлаб ярим ҳимоячи украиналик Андрей Деркач (“Машъал”), ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), яна бир украиналик легионер Вячеслав Шевченко (“Биркиркара” Мальта)лар клуб билан шартнома имзоладилар. Шунингдек, навоийлик мухлисларга яхши таниш бўлган футболчилар Феруз Бобоқулов, Хуршид Йўлдошевлар яна ўз севимли жамоалари либосида майдонга тушишга қарор қилишган. Грузиялик легионер Георгий Квесиешвили клуб билан шартномасини узайтирди.

   Ишонамизки, кончиларнинг бу саъй-ҳаракатлари фақат мухлисларни қувонтирадиган натижалар қайд этилиши учун хизмат қилади.

Ўзаро ўйинлар

2000 йил

2000 йил 1 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

2000 йил 17 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

2001 йил

2001 йил 18 апрель. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” — 1:0

2001 йил 1 октябрь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 1:0

2002 йил

2002 йил 22 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 1:2

2002 йил 10 август. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

2004 йил

2004 йил 3 май. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

2004 йил 25 сентябрь. “Қизилқум” - “Сўғдиёна” - 1:1

2005 йил

2005 йил 12 июнь. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:0

2005 йил 11 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 0:0

2006 йил

2006 йил 13 май. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 2:1

2006 йил 29 август. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:2

2008 йил

2008 йил 10 май. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 2:0

2008 йил 27 сентябрь. “Қизилқум”-“Сўғдиёна” — 1:0

2009 йил

2009 йил 20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:0

2009 йил 19 август. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:1

2011 йил

2011 йил 19 март. “Сўғдиёна” — “Қизилқум” — 0:2

2011 йил 22 октябрь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 0:0

2013 йил

2013 йил 20 июнь. “Қизилқум” — “Сўғдиёна” — 3:1

2013 йил 17 август. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 2:1.

2014 йил

2014 йил 21 июнь. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” — 1:0

2014 йил 7 ноябрь. “Сўғдиёна” - “Қизилқум” — 1:0.

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 12:38, 14.03.2015.
Ўқилди: 2718 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.