Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланиши керак бўлган Денис Истомин ва Рожер Федерер (Швейцария) ўртасидаги теннис баҳси бир неча соатга сурилди. Боиси, ҳозирда Лондонда ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм сурмоқда. Ёмғир тўхташи билан баҳсларга старт берилади.
Киритилди: 16:40, 01.08.2012. Ўқилди: 5705 марта. Фикрлар сони: 10 та.
90 кило вазн тоифасидаги дзюдочилар ўртасидаги энг сўнгги чорак финал жанги Дилшод Чориев ва бразилиялик Тиаго Камило ўртасида бўлиб ўтди.
Киритилди: 16:28, 01.08.2012. Ўқилди: 6180 марта. Фикрлар сони: 24 та.
Ўзбекистонлик қиличбоз Руслан Кудаев чорак финалга чиқа олмади. Унинг рақиби Сильвио Фернандез бўлди. Венесуэлалик шпагачи дастлабки босқичда қозоғистонлик кучли қиличбоз Дмитрий Алексанин мағлуб этганди.
Киритилди: 15:34, 01.08.2012. Ўқилди: 6364 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Дилшод Чориев дастлабки саралаш босқичидан фарқли ўлароқ, нимчорак финални ўта фаол ўтказди ва беллашув тугашига 59 сония қолганида рақибининг иккала курагини ерга текказди. Венгриялик Тамас Мадаразс ҳамюртимиз томонидан иппон билан мағлуб этилди.
Киритилди: 15:27, 01.08.2012. Ўқилди: 5690 марта. Фикрлар сони: 16 та.
Қозоғистон олимпия делегацияси ўзининг учинчи олтин медалини қўлга киритди. Кеча оқшом бўлиб ўтган 69 кг.гача бўлган аёллар ўртасидаги оғир атлетика баҳсларида Майя Манеза барча рақибларини ортда қолдирди.
Киритилди: 14:53, 01.08.2012. Ўқилди: 5439 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Ўз тарихида илк марта қиличбозлик спорт тури билан олимпиада иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи, ўзининг дастлабки жангида ғалаба қозонди. Руслан Кудаев жанубий кореялик Парк Кёнг Дуга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва уни 15:9 ҳисобида мағлуб этди.
Киритилди: 14:48, 01.08.2012. Ўқилди: 5288 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Дилшод Чориев 90 кг.гача бўлган дзюдочилар орасида ўзининг дастлабки баҳсини ғалаба билан бошлади. Ғалаба эса анча қийинчилик билан қўлга киритилди.
Киритилди: 14:25, 01.08.2012. Ўқилди: 5228 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Бахтимизга Денис Истомин дастлабки 2та босқичда ғалаба қозонди ва бугун Уимблдоннинг марказий кортида жаҳоннинг биринчи ракеткаси Рожер Федерерга қарши баҳс олиб боради.
Киритилди: 05:18, 01.08.2012. Ўқилди: 6260 марта. Фикрлар сони: 21 та.
64 кг. вазн тоифасидаги боксчимиз Ўктамжон Раҳмонов эквадорлик рақибига қарши чиройли жанг ўтказиб, ғалабага эришди. 1/16 финал босқичида Андерсен Рояс-Мина юртдошимизга муносиб қаршилик кўрсатишга уринди.
Киритилди: 19:26, 31.07.2012. Ўқилди: 6181 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Яҳё Имомов қуръага кўра кучли рақибга дуч келиб қолганди. Жанубий кореялик Ким Жэ Бумга қарши беллашувда дзюдочимиз мағлубиятга учратди. Юко баҳоси рақиб курашчисига ғалаба келтирди.
Киритилди: 14:20, 31.07.2012. Ўқилди: 5794 марта. Фикрлар сони: 7 та.
Айни дамда "Спорт" канали дзюдо баҳсларидан трансляцияни амалга оширмоқда. Соат 14:00дан бошлаб эса эркаклар ўртасида (69 кг) оғир атлетика баҳслари бошланади.
Киритилди: 14:04, 31.07.2012. Ўқилди: 5680 марта. Фикрлар сони: 10 та.
ХХХ ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон спортчилари учун омадли бошланди. Мамлакатимиз спорт делегацияси ғазнасига Лондон Олимпиадасининг дастлабки – бронза медалини дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров келтирди.
Киритилди: 12:37, 31.07.2012. Ўқилди: 5670 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Лондон Олимпиадаси ташкилотчилари Саудия Арабистони вакиласи, дзюдо бўйича мусобоқаларда қатнашиши керак бўлган Войдан Али Сарой Шохирконига махсус ҳижобларда қатнашишга руҳсат беришди.
Киритилди: 12:45, 31.07.2012. Ўқилди: 5631 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Кеча тунда аёллар ўртасида қиличбозлик мусобақаларининг ярим финалида Олимпиада ўйинларининг навбатдаги можароли воқеаси содир бўлди.
Киритилди: 12:06, 31.07.2012. Ўқилди: 6388 марта. Фикрлар сони: 8 та.
Денис Истомин олимпия ўйинлари теннис мусобақасининг учинчи босқичида жаҳоннинг биринчи ракеткаси Рожер Федерерга қарши кортга чиқади. Истоминнинг фикрича, бу ҳолат мамлакат номини жаҳонга таратишга хизмат қилади.
Киритилди: 11:52, 31.07.2012. Ўқилди: 6747 марта. Фикрлар сони: 17 та.
Испания олимпия терма жамоаси Буюк Британияда ўтаётган мусобақада гуруҳда дастлабки 2та ўйинда мағлубиятга учраб, кейинги босқичга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Испанлар Япония ва Гондурасга ютқазиб қўйишди.
Киритилди: 09:25, 31.07.2012. Ўқилди: 5249 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Кеча бокс бўйича эркаклар ўртасида 52 кг. ҳамда 81 кг. вазн тоифасида дастлабки жанглар ўтказилди. Мазкур вазн тоифаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов (52 кг) ва Элшод Расулов (81 кг) биринчи босқичдан озод этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Киритилди: 08:59, 31.07.2012. Ўқилди: 6593 марта. Фикрлар сони: 3 та.
31 июль, олимпиаданинг 4-кунида 3 нафар ўзбекистонлик спортчилар беллашувларда иштирок этишади. Бугун ҳам мухлисларнинг эътибори дзюдо баҳсларига қаратилади.
Киритилди: 04:34, 31.07.2012. Ўқилди: 6114 марта. Фикрлар сони: 16 та.
Денис Истомин теннис мусобақасининг 1/32 финалида люксембурглик Гиллес Мюллерни мағлубиятга учратиб, нимчорак финалга чиқди. Ҳамюртимиз яна 2та босқичдан ўта олса, медаллардан бирининг соҳибига айланади!
Киритилди: 20:36, 30.07.2012. Ўқилди: 6186 марта. Фикрлар сони: 4 та.
Олимпиаданинг футбол ўйинларини бошқараётган Равшан Эрматов гуруҳи 3-тур ўйинига ҳакам этиб тайинланди. Мексика - Швейцария учрашуви ҳакамларимиз учун ХХХ олимпия ўйинларидаги иккинчи ўйин бўлади.
Киритилди: 20:34, 30.07.2012. Ўқилди: 5679 марта. Фикрлар сони: 9 та.
73кг.гача вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган Наврўз Жўрақобулов тожикистонлик Расул Боқиевга қарши кечган нимчорак финал учрашувида имкониятни бой бериб қўйди.
Киритилди: 16:13, 30.07.2012. Ўқилди: 5276 марта. Фикрлар сони: 6 та.
Лондон олимпиадаси сузиш мусобақаларида 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича мусобақаларга киришган ҳамюртимиз Раънохон Омонова саралаш баҳсларидаёқ мусобақани тўхтатди.
Киритилди: 15:09, 30.07.2012. Ўқилди: 5836 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Олимпиада-2012 мусобақалари доирасидаги дзюдо турида ҳамюртимиз Наврўз Жўрақобилов 73 кг вазн тоифасида баҳсларга киришиб, Науру давлати вакили След Довабобога қарши кураш олиб борди.
Киритилди: 13:35, 30.07.2012. Ўқилди: 5756 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Бокс бўйича 60 килограммгача вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фазлиддин Ғойибназаров тунда 1/16 финалда мусобақаларга киришди. Унинг рақиби камерунлик Абдун Ясинте Меволи бўлди. Фазлиддин умумий ҳисобда 11:6 натижаси билан ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Киритилди: 10:29, 30.07.2012. Ўқилди: 6467 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Оғир атлетика турида ҳамюртимиз Руслан Макаров 56 кг вазн тоифасида кеча мусобақаларга киришганди. Афсуски спортчимиз мусобақани тарк этишга мажбур бўлди.
Киритилди: 10:24, 30.07.2012. Ўқилди: 5096 марта. Фикрлар сони: 2 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|
|