Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2014-15 / 22-тур / 07.02.2015 20:00

Атлетико

Тиагу Мендеш (14)
Сауль (18)
Антуан Гризманн (67)
Марио Манжукич (89)
4
:
0

Реал Мадрид

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2014-15 / 22-тур / 07.02.2015 20:00

Атлетико

Тиагу Мендеш (14)
Сауль (18)
Антуан Гризманн (67)
Марио Манжукич (89)
4
:
0

Реал Мадрид

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Соат 22:30да бошланадиган "Эвертон" - "Ливерпуль" ўйинидан ташкил этиладиган онлайн трансляцияни кузатиб боришни унутманг
'
Ушбу ғалабадан кейин "Атлетико" "Реал" билан орадаги фарқни 4 очкога етказиб олди. "Барселона" эса эртага "Атлетик Бильбао"ни мағлуб этса, "Қироллик клуби" билан орадаги фарқни минимумгача қисқартиради
90+2'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "АТЛЕТИКО" - "РЕАЛ" - 4:0! Изоҳга ҳожат йўқ. "Реал Мадрид" ҳар томонлама ютқазди. Бугун майдонда фақат битта жамоа ўйнади!
90+2'
"Матрасчилар" тўлиқ ҳужумда!
90+1'
"Атлетико" бешинчи голни урмоқчи... Бу сафар Манжукич бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
89'
Оҳҳҳҳ, унда буниси ортиқча! Марио Манжукич, 4:0! Фернандо Торрес қанотдан етказилган тўпни ҳужумчи бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
85'
Хесе Родригес огоҳлантириш олди. У майдон ташқарисида Мирандани тепиб йиқитди
82'
Марио Манжукич сариқ карточка олди, тўпни қўли билан тўхтатгани учун
82'
Бу галги бурчак тўпи пайтида фол қайд этилди
81'
Бу сафар Ильяраменди 13 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Яна бир марта бурчак зарбаси
80'
"Реал" ўйинга киритган бурчак тўпи хавфли бўлди. Яна бир марта бурчак тўпи
77'
"Атлетико"да ўзгариш: Антуан Гризманн ўрнига ҳужумчи Фернандо Торрес туширилди
75'
Тўп назорати "қироллик клуби" томонига ўтмоқда. Аммо "Висенте Кальдерон" соҳиблари осонлик билан ҳимояланишмоқда
73'
"Реал"да учинчи ўзгариш: Бензема ўрнига Чиқарито туширилди
72'
Вууууҳ! Юқоридан узатилган тўп бирга бир вазиятга чиқаётган Гризманнга ўтиб кетди. Аммо Ла лиганинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси тўпни ўзига бўйсундира олмади... Касильяс тўпни эгаллаб олди
71'
Сауль ўрнига Рауль Гарсия туширилди
70'
"Атлетико"нинг ҳужуми натижасида Тиагу Мендеш жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
68'
Анчелотти яна бир ўзгаришга қўл урди. Иско ўрнига Ильяраменди туширилди
67'
ГОООООООЛ! Антуаааанн Гризмааааан! 3:0! Арда жарима майдончаси ташқарисидан даврозабон майдончаси бурчаги томон очилаётган Саулга пас берди. У бош билан тўпни нариги устун томон етказди. Варан тўпни тепиб юборишда сусткашликка йўл қўйди ва унинг ортида турган Антуан тўпни дарвозага йўллади! 3:0.
65'
Аслида гол кўпроқ меҳмонларга керак, аммо "Атлетико" вазият кетидан вазият яратмоқда...
63'
Вуууууҳ! "Атлетико" футболчиларининг ўнг қанотда тўп узатмалари жуда чиройли чиқди! Дарвозабон майдончасига узатилган тўпга Тиагу Мендеш бош билан берди. Тўп ерга тегиб юқорига кўтарилди ва Касильяс тўпни эгаллаб олди
61'
"Реал" марказий ҳимоячилари ютқазишда давом этишмоқда. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Гризманн бош билан зарба йўллади. Тўп давроза устидан ўтиб кетди
60'
Вуууууҳ! Яна Антуан! Ён қанотдан тўп жарима майдончасига отиб берилди. Манжукич бош билан тўпни ортга уриб юборди. Гризманн чалқанча услубда зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
59'
Вууууҳ, Гризмаааанн!!! Ҳимоячининг эҳтиётсизлиги туфайли Антуан жарима майдончаси чизиғи устида тўпни эгаллади ва бироз олдинга сурилиб, кучли зарба йўллади! Касильяс зарбани қайтарди!
58'
Бензема чап қанотдан Хесега узатма берди. Хесе тўп учун курашда жарима майдончаси ичида йиқилди. пенальти йўқ
56'
Бэйл қоида бузгани учун ўнг қанотдан жарима зарбаси белгиланди. Ҳаводан етказилган тўпни Икер эгаллаб олди
54'
Начо Манжукичга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакамдан ҳимоячи учун сариқ карточка сўраган Диего Годиннинг ўзига огоҳлантириш берди
52'
Борбалан майдон четида шуғулланаётган "Атлетико" захира футболчиларидан бирига огоҳлантириш берди
51'
Сауль ўнг томондан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, ўз тезлигини йўқотди ва Касильяс тўпни эгаллади
49'
Арда Турон сариқ карточка олди. У ҳакамнинг қарорига кескин эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди
48'
Бэйлнинг узатмасидан кейин дарвозабон майдончаси бурчагига борган тўп учун курашда Роналду Хуанфранга нисбаан фол ишлатди деб топилди
47'
Карвахаль ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Тўп Бэйлгача етиб бормади, ҳимоячилар эгаллаб олишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Хесе Родригес майдонга туширилди. Хедира майдонга қайтмади
'
Футболичилар майдонга қайтишмоқда
'
Биринчи бўлим статистикаси. Тўп назорати: 45% - 55%, Зарбалар: 5-1, Аниқ зарбалар: 4-0, Бурчак тўплари: 2-0, офсайдлар: 2-0, фоллар: 10-6.
'
Бугун "Реал"да марказий ҳимоячилар - Рамос ва Пепенинг ўрни билинмоқда. Икки ёш ҳимоячилар "Атлетико" ҳужумига дош бера олишмаяпти. Иккита хавфли ҳужумдан пайтида урилган 2та голдан сўнг Анчелотти шогирдлари ўзларини йўқотиб қўйишди. Натижада улар танаффусга қадар ўз ўйинларини деярли топа олишмади
45+2'
Қўшиб берилган дақиқаларда ташаббус мезбонлар томонида бўлди. Ҳакамнинг хуштаги янгради. Танаффус. Ҳозирча "Атлетико" - "Реал" - 2:0.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Габи сариқ карточка олди. У ҳаводаги тўп учун курашда Хедиранинг елкасига тирсагини қўйди
41'
"Реал" энди ўз ўйинини топа бошламоқда. Олис масофадан "Атлетико" жарима майдончасига етказилган тўпни посбон мушт билан қайтарди
37'
Лайнсмен Манжукични офсайдда деб топиб, яна хатога йўл қўйди
35'
Оҳо! Юқоридан етказилган тўп учун курашда "Реал" ҳимоячилари ютқазишди. Годин ўткир бурчак остида яқин масофадан зарба берди. Тўп эса узала тушаётган Коэнтраунинг қўлига тегиб, сўнг Касильяснинг қўлига бориб тушди. Борбалан пенальти белгиламади
34'
Дарвоқе, ўйиннинг 10-дақиқасида жароҳат олган Коке ўрнига Сауль туширилганди
32'
Арда Турон тўпни қўли билан ўйнагани учун чап қанотдан жарима зарбаси амалга оширилди. МЕзбон ҳимоячилари тўпни ўз вақтида тепиб юбора олишмади, Бензема йўллаган зарба хавфли бўлди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб, вазиятдан узоқлаштиришди.
31'
"Реал"нинг ўйини қовушмаяпти, узатмалар, комбинациялар тез тез узилиб қолмоқда
29'
Тони Кроос майдон марказида ўзидан ўтиб кетаётган Гризманнинг оёғига очиқчасига тепгани учун огоҳлантирилди
27'
Роналду ўнг бурчакка яқин жойдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Бу ерда дарвозабондан бошқа ҳеч ким йўқ эди
25'
"Атлетико" ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячи қайтарган тўп Гризманнга келиб тушди. Унинг 14 метрлардан дарвоза томон йўллаган зарбасини Икер эгаллаб олди
24'
"Реал" ҳужумга ўта олмаяпти. Тўп назорати мезбонларда. Ҳозир майдон марказидан берилган узатмадан кейин Гризманн дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни Касильяснинг устидан ошириб дарвозани ишғол қилди. Аммо лайнсмен байроқчани кўтариб, офсайдни қайд этди. Такрорий лавҳада Антуан сўнгги ҳимоячи билан бир чизиқда турганга ўхшади
20'
"Атлетико" номдор меҳмонларни ҳурмат қилиб ўтираётгани йўқ. Ҳужум кетидан ҳужум ташкил қилмоқда. Тўп бурчакдан ўйинга киритилди
18'
ГОООООООЛ! Сауль, 2:0!!!! Вуҳ, жуда даҳшатли гол! Сикейра ўнг томондан жарима майдончасига ёриб кирди, бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, деярли сўнгги чизиқ олдидан тўпни бироз орқароққа узатди. Сауль чалқанча услубда зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди!
14'
Ўнг қанотдан тўп ҳаволатиб "Реал" жарима майдончасига етказилди. Манжукич тўпни кўкраги билан қайтарди ва орқароқда турган Мендешга узатди. Тиагу жарима майдончаси чизиғи устидан кучли зарба йўллади. Тўп Касильяснинг қўлига тегиб, юмалаганча чизиқни кесиб ўтди!
5'
Майдон эгалари бурчак тўпи тепишди,Арда Туроннинг зарбаси Касильясга тушди.
14'
ГОООООООООЛ! Тиагу Мендеш! 1:0!
4'
Роналду майдон четида финт ишлатиб олдинга интилди ва жарима майдончаси ичига тўп узатди, тўпни Миранда қайтарди.
3'
Мезбонлар тўпни эгаллаб олиб, олдинда турган Манжукичга узатишди, аммо у Реал ҳимоясини енгиб ўта олмади.
1'
Учрашув бошланди!
1'
Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! Мадрид дербисидан онлайн трансляциямизни бошлаймиз!
Ла-лига - 2014-15 / 22-тур / 07.02.2015 20:00

Атлетико

Тиагу Мендеш (14)
Сауль (18)
Антуан Гризманн (67)
Марио Манжукич (89)
4
:
0

Реал Мадрид


Ла-лига - 2014-15 / 22-тур / 07.02.2015 20:00

Атлетико

Тиагу Мендеш (14)
Сауль (18)
Антуан Гризманн (67)
Марио Манжукич (89)
4
:
0

Реал Мадрид


A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Рюдигер "Реал" тарихидаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди. Роналду бунга муносабат билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Антонио Рюдигер Криштиану Роналдуни "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчи деб атади.

Киритилди: 16:35, 04.05.2024. Ўқилди: 16826 марта. Фикрлар сони: 12 та.

Мбаппе келиши учун "Реал"нинг бу футболчиси жамоани тарк этиши керак

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

"Бир қозонда икки қўчқорнинг калласи қайнамайди".

Киритилди: 16:04, 07.05.2024. Ўқилди: 15650 марта. Фикрлар сони: 35 та.

"Бавария" ёки "Реал": Зидан ЕЧЛ финалига қайси жамоа чиқишини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар лигаси финалига ким чиқади деган саволга жавоб берди

Киритилди: 08:14, 06.05.2024. Ўқилди: 14066 марта. Фикрлар сони: 11 та.

Хави "Барселона"да кўришни истайдиган футболчининг номини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Эрик Гарсия ҳақида гапирди.

Киритилди: 16:14, 05.05.2024. Ўқилди: 13457 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Гвардиола ўзи мухлислик қиладиган клуб номини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Аввалроқ "Бавария"да ишлаган Пеп Гвардиола немис гранди ҳақида гапирди.

 

Киритилди: 10:12, 05.05.2024. Ўқилди: 12284 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Реал" – "Бавария" баҳси ғолиби тахмин қилинди

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 20:05, 06.05.2024. Ўқилди: 11062 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Бавария"га қарши баҳсда "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти асосий дарвозабон борасида танлов қилган.

Киритилди: 10:37, 03.05.2024. Ўқилди: 10889 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Роналду Сомани қувишда давом этади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Криштиану Роналду 2025 йилнинг февраль ойида 40 ёшини нишонлайди. 

Киритилди: 11:26, 03.05.2024. Ўқилди: 9911 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Мбаппе чидаб тура олмади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 05:10, 08.05.2024. Ўқилди: 9342 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг қачон Испанияга қарши ўйнаши маълум бўлди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг Олимпиададаги ўйинлари бўйича тақвими эълон қилинди. 

Киритилди: 11:14, 05.05.2024. Ўқилди: 9182 марта. Фикрлар сони: 15 та.

"Эл-Класико"ни бошқарган ҳакамлар 100 фоиз хато қилгани аниқланди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 33374 марта. Фикрлар сони: 130 та.

Гвардиола "Реал"га мағлуб бўлса нима қилишини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.

 

Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18714 марта. Фикрлар сони: 29 та.

U23 Осиё кубоги. Дастлабки ярим финалчилар аниқ бўлди (турнир сеткаси)

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.

Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 16385 марта. Фикрлар сони: 3 та.

U23 Осиё кубоги. Чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.

Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14634 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Роналду жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига ўзи нима деб гапиришини биласизми?

Бўлим: ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади. 

Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14617 марта. Фикрлар сони: 9 та.

Анчелотти "Бавария" билан ўйинда "Реал" дарвозасини ким қўриқлашини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигаси ярим финалида “Бавария”га қарши жавоб ўйинида қайси дарвозабон майдонга тушишини айтди. 

Киритилди: 18:59, 07.05.2024. Ўқилди: 5668 марта. Фикрлар сони: 8 та.

Фердинанд "Реал Мадрид" ва "Бавария" баҳси олдидан тахмин билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Рио Фердинанд "Реал Мадрид" ва "Бавария"нинг "Бернабеу"да бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ярим финал ўйини ҳақидаги тахминини айтди.

Киритилди: 05:11, 08.05.2024. Ўқилди: 4718 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ярим финалда Дортмунднинг "Боруссия"сидан мағлуб бўлганидан сўнг, жамоанинг жорий мавсумдаги Чемпионлар лигасидаги натижаларини сарҳисоб қилди.

Киритилди: 08:26, 08.05.2024. Ўқилди: 3258 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЕЧЛ. "ПСЖ" - "Боруссия Дортмунд" - 0:1 (видеошарҳ)

Бўлим: ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар

Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги "ПСЖ" - "Боруссия Дортмунд" жавоб учрашуви видеошарҳини томоша қилинг.

Киритилди: 05:31, 08.05.2024. Ўқилди: 3115 марта. Фикрлар сони: 17 та.

"Реал Мадрид" собиқ ҳимоячиси "Ан-Наср"да иш бошлади

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Фернандо Йерро "Ан-Наср"да янги лавозимда иш бошлайди.

Киритилди: 05:51, 08.05.2024. Ўқилди: 3104 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Кичик дўстлар учун катта ишлар

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?

Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Франция президенти Эммануэл Макрон футбол бўйича хайрия ўйинида майдонга тушади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.

Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Англия футболидаги қора кун. 96 нафар “Ливерпуль” мухлисининг ўлимига сабаб бўлган “Ҳиллсборо фожиаси” ҳақида

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.

Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2334 марта. Фикрлар сони: 2 та.

“Лацио” ҳимоячиси ҳаракатланаётган Ferrari машинаси ёниб кетди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.

Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.

24 ёшли африкалик футболчи ўғрилар томонидан отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.

Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.

Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1580 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Футбол, шахмат, кутубхона — Робиньонинг қамоқдаги шароитлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2555 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Қойил, рўзадорларга имконият!

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди

Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3244 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Депай Дани Алвес учун гаров пулини тўлаб бердими? Мемфиснинг агенти жавоб берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3969 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Роналду хорватиялик футболчи аёлга стол теннисида ютқазди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.

Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7153 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.