08/05 00:00 | ПСЖ | 0-1 | Боруссия Д | ||
09/05 00:00 | Реал Мадрид | 2-1 | Бавария | ||
10/05 23:45 | Фрозиноне | - | Интер | ||
11/05 00:00 | Ницца | - | Гавр | ||
11/05 00:00 | Брест | - | Реймс | ||
11/05 00:00 | Алавес | - | Жирона |
Ла-лига - 2014-15 / 23-тур / 14.02.2015 22:00 | ||||
Реал МадридИско (23)Бензема (73) |
2
:
0
|
Депортиво |
Огоҳлантиришлар | |
---|---|
Четлатишлар | |
Жамоалар таркиби | |
Захира таркиби | |
Мураббий | |
Қўшимча маълумотлар | |
Ла-лига - 2014-15 / 23-тур / 14.02.2015 22:00 | ||||
Реал МадридИско (23)Бензема (73) |
2
:
0
|
Депортиво |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+5' |
|
Ўйин якунланди. "Реал" - "Депортиво" - 2:0. |
90+5' |
|
Ўйиннинг 89-дақиқасида жароҳат олган Марсело майдонга қайтмади |
90+4' |
|
Қўшиб берилган дақиқаларнинг 4 дақиқаси ўтиб бўлди. Жамоалар ўйин тугашини кутишмоқда |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди |
89' |
|
Лауре огоҳлантириш олди |
87' |
|
Вуууҳ! Хесе ўнг қанотдан олдинга ўтди ва деярли чизиқ устидан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Роналду тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон тепди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди! |
86' |
|
"Реал"да учинчи ўзгариш: Бензема ўрнига Хесе тушди. Аввалроқ Иско ўрнига Карвахаль туширилганди. |
84' |
|
Бэйлнинг зарбаси хавфли бўлди. Дарвозабон муштари билан тўпни уриб юборди |
83' |
|
Интернет билан боғлиқ техник носозлик юзага келгани учун кичик танаффус учун узр сўраймиз. Роналдуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Бэйл "нуқта"сидан жарима тўпи |
73' |
|
ГОООООЛ! Бензема! 2:0! Арбелоа-Роналду-Бензема комбинациясидан кейин Карим бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, дарвозага йўллади! |
71' |
|
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Ильяраменди ўрнига Лукас Силва туширилди |
70' |
|
Меҳмонлар кўпроқ ҳужум ташкил қилишмоқда, аммо ҳозирча голга тортадиган вазият йўқ. Ҳисоб эса қалтис эканини унутмаслик лозим. "Реал"га яна битта гол керак |
67' |
|
Бензема жарима майдончаси ичида олис бурчакка зарба йўллашга уринди. Посбон тўпни эгаллаб олди |
66' |
|
Марсело чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо самарали зарба йўллашга ҳимоячи йўл қўймади |
65' |
|
"Депортиво"да ўзгариш: Элдер Кошта майдонга тушди. |
64' |
|
Чап қанотдан юқорилатиб етказилган тўпни Фабрисио Агосто эгаллаб олди |
61' |
|
Роналду рақиб жарима майдончаси ташқарисида зарба бериш чоғида тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Роналдунинг жаримадан зарбаси "регби"да аниқ гол бўларди! Аниқ! |
58' |
|
"Депор"нинг ҳужумини мадридлик ҳимоячилар бартараф этишди |
54' |
|
Бэйл ўнг томондан тўп учун югуриб етиб олди ва дарвозабон майдончаси томон узатма берди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди |
52' |
|
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган тўпни меҳмон футболчиси дарвоза томон тепди. "Депортиво" футболчиларидан бири тўп йўналишини бош билан бурмоқчи бўлди, аммо тўп юқорига кетиб қолди |
52' |
|
"Депор" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилиб, бурчак зарбаси ишлади |
49' |
|
Чап қанотдан узатилган тўпни "Депортиво" ҳужумчиси дарвоза томон бурди. Касильяс маҳорат кўрсатиб, зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Марсело майдон ташқарисига тепиб юборди! |
48' |
|
Вууууууҳ! Дарвоза устуни "Реал"ни голдан қутқармоқда!!! Ўнг қанотдан етказилган тўпни Борхес дарвоза томон тепганди! |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
Биринчи бўлим статистикаси: тўп назрати: 45–55, зарбалар: 8-2, аниқ зарбалар: 4-1, офсайдлар: 0-2. |
' |
|
"Реал" биринчи бўлим давомида юқори иштиёқ билан ўйнади ва катта устунликка эга бўлди. Анчелотти жамоаси эга бўлган кўплаб вазиятлардан биттасини голга айлантирди. Иско жамоанинг алмаштириб бўлмас ўйинчисига айланиб бўлганини яна бир марта исботлади. Шунингдек, икки марта тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди |
45' |
|
Биринчи бўлим якунланди |
45' |
|
Сельсо Борхес огоҳлантириш олди. Тони Кроосни қўли билан тортиб қолгани учун |
44' |
|
"Депор" рақибнинг бурчак зарбасини бартараф этиб, ўзлари ҳам бурчак тўпи ишлашди |
43' |
|
Оҳо! Исконинг чиройли пасидан кейин Роналду жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида бир ҳимоячини ўзига хос услубда алдаб ўтиб, Марселога пас бераётганида тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
39' |
|
Меҳмонлар чап қанотдан тўпни дарвоза яқинига узатишди. Тўпни Касильяс эгаллаб олди |
39' |
|
Роналду жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо ҳакам унга ўрнидан туриш тавсиясини берди |
37' |
|
Роналду офсайдда қолди |
36' |
|
Бэйл ўнг қанотда рақиб футболчиларидан қочиб кетди ва тўпни дарвозабон майдончасига юқоридан етказди. Роналду тўпга сакради, аммо унинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. Криштиану тўпни ўтказиб юборганида Иско зарба бериш учун қулай вазиятга чиқаётганди... |
35' |
|
Ўйин майдон марказига кўчди. "Депортиво" ҳам фаоллашиб қолди |
30' |
|
Исаак Куэнка жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади |
30' |
|
Бурчакдан узатилган тўпни Бензема бош билан зарба берди. Ноаниқ |
29' |
|
Роналду ўнг қанотдан олдинга ўтди ва бурчак тўпи ишлади |
28' |
|
Мадридликлар "Депортиво" томонидан ташкил этилаётган ҳужумларни бартараф этишмоқда |
23' |
|
ГОООООООООЛ! Исккооооо! 1:0! Тўп юқоридан "Депортиво" дарвозабон майдончаси бурчаги томон узатилди ва Бензема уни дарввоза чизиғидан 2 метр масофада турган Криштиануга узатди. Роналду тўпга оёқ чўзса, гол бўларди, аммо тўп олис устун томонга ўтиб кетди. Арбелоа тўпнинг майдонни тарк этишига йўл қўймади ва уни орқароққа қайтарди. Иско эса айланма зарба билан олис устунни ишғол қилди. Чиройли гол! |
21' |
|
Бурчак зарбасидан кейин Бэйл бу сафар чап қанотдан дарвозабон майдончаси томон пас берди. Тўпни Агосто эгаллаб олди |
20' |
|
Оҳоҳоҳоҳоооооо! Бэйл ўнг томондан Бенземага пас берди ва Карим яқин масофадан дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвозанинг бўш қолган қисмига кириб бораёгандек эди, аммо у устун ёнидан ўтиб кетди! |
18' |
|
Вуууууууҳ! Яна дарвоза тўсинига тўп тегди!!! Ҳужум пайтида Бенземага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Бэйл тўпни эгаллаб олгани учун ҳакам ўйинни тўхтатмади. Уэльслик футболчи 18 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб ортга қайтди. Бу сафар тўп Гаретнинг бошидан майдонни тарк этди |
15' |
|
Жамоалар бир мартадан бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади |
13' |
|
Вуууууууҳ! Роналдууууу! Марсело чап қанотда жуда ажойиб пас орқали рақиб жарима майдончасининг ўнг томонида турган Бэйлни тўп билан таъминлади. Гарет ўз яқинида турган Роналдуга тўпни берди ва Криштиану 16 метрдан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Бензема эгаллаб, зарба бераётган чоғида унга ҳимоячи халал берди. Натижада тўпни дарвозабон Агосто эгаллаб олди |
11' |
|
"Реал" футболчилари ҳимояда тўпни олдириши натижасида Лукас Перес жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўпни Касильяс эгаллаб олди |
9' |
|
Иско чиройли узатма билан Арбелоани жарима майдончасига ичига бошлади. Аммо Алваро негадир тўпни марказроққа етказишни кечиктирди. У тўпни етказган пайтда тўп майдонни тарк этиб бўлганди. Шу боис Роналду чалқанча услубда йўллаган зарбаси шунчаки чиройли ҳаракатдан бошқа нарса бўлмади |
6' |
|
Бурчак тўпидан кейин меҳмонлар тўпни эгаллаб ҳужумни давом эттиришди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашди. Зарбага бироз аниқлик етишмади |
6' |
|
Вуууууҳ! "Депор" футболчиси Куэнка чап томондан жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўп Касильясга тегиб, майдонни тарк этди |
5' |
|
Ориол Риера жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди |
2' |
|
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар хавфли вазият юзага келишига йўл қўйишмади |
1' |
|
Ўйин бошланди! "Реал" оқ, "Депортиво" оқ-кўк йўл-йўл формада майдонга тушишган |
' |
|
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. |
' |
|
"Реал" таркиб билан боғлиқ муаммолар бошидан кечиришда давом этмоқда. Бугун ҳам марказий ҳимоядаги юк Начо ва Варанга тушади. Ҳужумда эса деярли муаммо йўқ. Аммо захира ўриндиғида деярли ўйинни кучайтирадиган футболчи йўқ... |
' |
|
"Депортиво" Ла лигада аутсайдерлардан салгина тепада бормоқда. Ўртамиёна жамоа. Аммо улар ҳам "Реал"даги муаммолардан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишса керак |
' |
|
Бугун "Реал"нинг навбатдаги "навбатчи" ўйини. Аммо "Атлетико"га қарши ўйиндаги қақшатқич мағлубиятдан кейин жамоа мураккаб вазиятни бошидан кечирди. Шу боис бугунги ўйин қаймоқранглилар учун жуда катта аҳамиятга эга. Жуда катта |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
Ла-лига - 2014-15 / 23-тур / 14.02.2015 22:00 | ||||
Реал МадридИско (23)Бензема (73) |
2
:
0
|
Депортиво |
Ла-лига - 2014-15 / 23-тур / 14.02.2015 22:00 | ||||
Реал МадридИско (23)Бензема (73) |
2
:
0
|
Депортиво |
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 353
"Бир қозонда икки қўчқорнинг калласи қайнамайди".
Киритилди: 16:04, 07.05.2024. Ўқилди: 18636 марта. Фикрлар сони: 35 та.
Антонио Рюдигер Криштиану Роналдуни "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчи деб атади.
Киритилди: 16:35, 04.05.2024. Ўқилди: 16946 марта. Фикрлар сони: 12 та.
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар лигаси финалига ким чиқади деган саволга жавоб берди
Киритилди: 08:14, 06.05.2024. Ўқилди: 14226 марта. Фикрлар сони: 11 та.
"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоячи Эрик Гарсия ҳақида гапирди.
Киритилди: 16:14, 05.05.2024. Ўқилди: 13546 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Киритилди: 05:10, 08.05.2024. Ўқилди: 13349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аввалроқ "Бавария"да ишлаган Пеп Гвардиола немис гранди ҳақида гапирди.
Киритилди: 10:12, 05.05.2024. Ўқилди: 12414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 20:05, 06.05.2024. Ўқилди: 11713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти асосий дарвозабон борасида танлов қилган.
Киритилди: 10:37, 03.05.2024. Ўқилди: 10945 марта. Фикрлар сони: 5 та.
Криштиану Роналду 2025 йилнинг февраль ойида 40 ёшини нишонлайди.
Киритилди: 11:26, 03.05.2024. Ўқилди: 9935 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Ўзбекистон-U23 терма жамоасининг Олимпиададаги ўйинлари бўйича тақвими эълон қилинди.
Киритилди: 11:14, 05.05.2024. Ўқилди: 9231 марта. Фикрлар сони: 15 та.
Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 33386 марта. Фикрлар сони: 130 та.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18731 марта. Фикрлар сони: 29 та.
Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.
Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 16400 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.
Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14639 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади.
Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14624 марта. Фикрлар сони: 9 та.
Жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес, президент Жоан Лапорта ва спорт директори Деку бошчилигидаги раҳбарият ўртасида келишмовчиликлар юзага келди.
Киритилди: 13:16, 08.05.2024. Ўқилди: 5152 марта. Фикрлар сони: 9 та.
"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ярим финалда Дортмунднинг "Боруссия"сидан мағлуб бўлганидан сўнг, жамоанинг жорий мавсумдаги Чемпионлар лигасидаги натижаларини сарҳисоб қилди.
Киритилди: 08:26, 08.05.2024. Ўқилди: 5098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Юнайтед" Гарет Саутгейтни бош мураббийликка асосий номзод сифатида кўрмоқда, деб хабар беради Footmercato.
Киритилди: 08:34, 08.05.2024. Ўқилди: 3780 марта. Фикрлар сони: 16 та.
Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансфер ойнасида бир қанча футболчилар билан хайрлашмоқчи.
Киритилди: 16:09, 08.05.2024. Ўқилди: 3755 марта. Фикрлар сони: 12 та.
Чоршанба оқшомида "Реал Мадрид" ва "Бавария" ўртасида Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Киритилди: 21:25, 08.05.2024. Ўқилди: 3729 марта. Фикрлар сони: 15 та.
Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?
Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.
Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.
Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2336 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.
Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.
Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.
Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди
Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3969 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.
Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|