Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Учрашув тафсилоти

Испания кубоги - 2018-19 / Ярим финал / 28.02.2019 01:00

Реал Мадрид

0
:
3

Барселона

Луис Суарес (50, 73-пенальти)
Варан (70-автогол)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Испания кубоги - 2018-19 / Ярим финал / 28.02.2019 01:00

Реал Мадрид

0
:
3

Барселона

Луис Суарес (50, 73-пенальти)
Варан (70-автогол)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Яна 3 кундан бўлиб ўтадиган Ла лига доирасидаги "эл-класико"да учрашгунча!
90+2'
Учрашув якунланди. "Реал Мадрид" - "Барселона" 0:3. Вальверде шогирдлари финал йўлланмасини қўлга киритишди
90'
Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшилди
86'
Карвахаль чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Бу тер Штегеннинг ўлжаси
85'
Асенсио! Жарима майдончаси ичида чап оёқда ноаниқ зарба берди
82'
Эҳҳҳ, Бэйл! Яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, жарима майдончаси чизиғи устидан ўта ноаниқ зарба берди
81'
"Реал"да ўзгариш: Винисиус ўрнига Марко Асенсио тушди
81'
Нелсон Семеду сариқ олди
79'
"Реал" финалга чиқиш учун қолган дақиқаларда 4та гол уриши керак
75'
"Барса"да ўзгариш: Дембеле ўрнига Филиппе Коутиньо туширилди
75'
"Реал"да ўзгариш: Каземиро ўрнига Вальверде туширилди
73'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 0:3! Уругвайлик футболчи Паненка услубида Кейлор Навасни доғда қолдирди
72'
Каземиро ўз жарима майдончаси ичида Суареснинг оёғидан босиб қолди
72'
ПЕНАЛЬТИ! "Реал" дарвозасига!
69'
ГОООООООООЛ! "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди, 0:2! Семедунинг узатмасидан кейин Дембеле ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун томонда очилаётган Суарес томон пас берди. Варан тўпни дарвозасига буриб юборди. Рафаэль тўпга тегмаганида ҳам Суарес дарвозани ишғол қилар эди
68'
"Реал"да ўзгариш: Васкес ўрнига Гарет Бэйл туширилди
67'
ВУУУУУҲ! Винисиус! Жуниор нималар қиляпти?! У рақибнинг марказий ҳимоячиларини осонгина алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп Клеманнинг оёғига тегди ва олис устун ёнидан ўтиб кетди!
67'
Вуууҳ! Карвахаль жарима майдончаси бурчагидан ерлатиб кучли зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
65'
Серхио Бускетс сариқ карточка олди. Модричга нисбатан фол ишлатгани учун
62'
ВУУУУУҲ! Тер Штеген! Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага Регилон бош билшан зарба берди. "Барса" дарвозабони ғаройиб сэйв билан тўпни қайтарди
60'
Вууууууҳ! Регилон чап қанотда Семедудан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Васкес зарба беришга тайёр турганди. Лангле сўнгги паллада хавфни бартараф этди
59'
Буёғига очиқ ўйин бошланиб кетди
58'
Ҳисоб очилди! Сариқ карточкалар бўйича!:) Лукас Васкес Ланглега нисбатан фол ишлатди
56'
Меҳмонлар қарши ҳужумга қочиб кетишди. Карвахаль жарима майдончаси остонасида Месисидан тўпни тоза олиб қўйди
55'
Мезбонлар босимни ошириб боришмоқда. Винисиус чап қанотдан Пикедан қочиб кетиб, жарима майдончасига кириб борди. Сўнгги паллада Лангле подкат орқали тўпни майдон ташқарсига чиқариб юборди
54'
Хавфли вазият! Жаримадан етказилган узатмага Каземиро жарима майдончаси ичида бош билан кучли зарба берди. Аммо ноаниқ
53'
Оҳо! Тони Кроос 22 метрлардан чап оёқда зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
50'
ГООООООЛЛЛ! Луис Суарес, 0:1! Альбанинг узатмасидан кейин Дембеле жарима майдончасига кирди ва ичкарига узатма берди. Суарес кутилмаганда дарҳол зарба берди. Навас яқин бурчакдан тўпни ўтказиб юборди
50'
Оҳо, Энди Пикеда яхши имконият. Месси жаримадан етказган узатмага Жерар бош билан зарба берди. Ноаниқ
48'
Вуууҳ! Кроос жарима тўпини ўйинга киритди ва Бензема бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди. Боз устига, ҳакам Карим томонидан фол ишлатилди деб топди
46'
Бензема чап томондан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Дембеле тўпни вазиятдан узоқлаштирди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди ва у ҳам якунига етди. Ҳозирча — 0:0
45'
Лукас Васкесга тиббий ёрдам кўрсатилди
44'
Дембеле бу сафар Карвахални алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва юқоридан узатма берди. Хавф бартараф этилди
42'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо тўпни эгаллаган меҳмонлар қарши ҳужумга қочиб кетишди. Майдон эгалари Мессига нисбатан 2 марта хавфли фол ишлатишди. Аммо сариқ карточка ҳамон йўқ
41'
Мезбонлар тезкор қарши ҳужум такшил қилишди. Бу вазият Васкес ҳаракат қилди, аммо вазият фақат бурчак тўпи билан якунланди
40'
Суарес офсайдда қолди
38'
Вууууууҳ! Винисиус!!! Регилон чап қанотдан шунчалар аниқ пас бердики, Жуниор ҳимоячилар орасида бўлишига қарамай 5-6 метрлардан зарба берди. Тўп бу сафар тўсин устидан ўтиб кетди
37'
ВУУУУУҲ! Тер Штеген "Барса"ни муқаррар голдан қутқарди! Пике майдон марказида рақиб футболчиларини алдашга киришиб кетди ва тўпни йўқотди. Каземиро аниқ пас билан ЖУниорни олдинга бошлади ва Винисиус очиқ турган Бенземани тўп билан таъминлади. Карим 10 метрлардан яккама-якка вазиятда зарба берди. Дарвозабон оёқлари билан зарбани қайтарди!
34'
Жуниор чап томондан жарима майдончасига кирди, аммо жамоадошига аниқ узатма бера олмади. Пике тўпни эгаллаб олди
32'
Умумий тўп назорати "кўк-анорранглилар" томонига ўтди
30'
"Реал" дарвозаси олдида тахликали вазият. Дембеле чап қанотдан дарвозабон майдончасига ерлатиб узатма берди. Ҳеч бир футболчи бу узатмага ета олмади
30'
"Барселона" бурчакт тўпини ўйинга киритди ва Ракитич олис масофадан зарба берди. Тўп Каземирога тегиб қайтди
27'
Ҳакам ўйинни сариқ карточкасиз бошқаришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозир у Семедуни огоҳлантириши мумкин эди
25'
Қанотда кечган Дембеле-Карвахаль дуэлида ҳимоячи ғолиб чиқди
23'
"Барселона" дарвозаси олдида хавфли вазият! Бензема чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига узатма берди. Пике қайтарган тўп Жуниорга тегди ва Винисиуснинг ўзига келиб тушди. Бразилиялик футболчининг зарбасини Тер Штеген қайтарди. Сўнгра Ракитичт ўпни вазиятдан узоқлаштириб, хавфни бартараф этди
22'
Вуууҳ! Мезбонлар майдон марказида "Барса"нинг прессингидан ажойиб чиқиб кетишди ва Васкесни яккама-якка вазиятга чиқаришди. Аммо сўнгги паллада Альба ўз тезлиги эвазига тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлди
19'
Хавфли вазият! "Реал" ҳимоячилари хатога йўл қўйиб, ортга ноаниқ узатма беришди. Тезкор Дембеле тўпни эгаллаб, жарима майдончаси томон яқинлашди ва нариги томонда очиқ турган Суарес томон пас берди. Аммо Рамос хавфни бартараф этди!
19'
Вуууууҳ! Жуниор шошиб қолди. Бенземадан пасидан кейин бразилиялик футболчи жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 12 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
18'
Мессининг узатмасидан кейин Альба рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо Карвахаль ундан тўпни осонлик билан олиб қўйди
15'
Ўйинда илк марта VARга мурожаат қилинди. Жунисуис чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва йиқилди. Пенальти белгилаш учун асос йўқ деб топилди
12'
Регилон чап қанотдан узатма берганидан кейин рекошет ҳолатида борган тўпни Тер Штеген чизиқ устига эгаллаб олди. Ҳакам эса хатога йўл қўйиб, бурчак тўпи белгилади
9'
Бурчак тўпи майдон эгалари учун хавфли бўлмади
8'
Дастлабки хавфли вазият! Мессининг узатмасидан кейин Дембеле чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон тўпни етказди. Суарес дарвозабон майдончасидаги Серхи Робертога тўпни узатди. Аммо сўнгги паллада мезбон ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
6'
Кроос майдон марказида Мессидан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга асос солди. Меҳмонлар жарима майдончасида хавфни бартараф этишди
4'
Ҳозирча тўп майдоннинг "Барселона"га тегишли қисмида. Мезбонларнинг юқори прессинги туфайли каталонияликлар олдинаг ўта олишмаяпти
2'
Майдон марказида жиддий прессинг кечмоқда. Футболчилар ҳали кучга тўла
1'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Барселона" футболчилари киритиб беришди. Бош-ла-дик!
'
Мадрид оқ, каталонияликлар кўк-анорранг формада ҳаракат қилишади
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Испания кубоги, ярим финал, жавоб ўйини. «Реал Мадрид» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилмоқда. "Камп Ноу"да бўлиб ўтган дастлаб учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Сайтимиз орқали эл-класикони кузатиб бориш учун хуш келибсиз.
Испания кубоги - 2018-19 / Ярим финал / 28.02.2019 01:00

Реал Мадрид

0
:
3

Барселона

Луис Суарес (50, 73-пенальти)
Варан (70-автогол)

Испания кубоги - 2018-19 / Ярим финал / 28.02.2019 01:00

Реал Мадрид

0
:
3

Барселона

Луис Суарес (50, 73-пенальти)
Варан (70-автогол)

U23 Осиё кубоги. Дастлабки ярим финалчилар аниқ бўлди (турнир сеткаси)

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Доҳада бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига келди.

Киритилди: 11:26, 26.04.2024. Ўқилди: 16181 марта. Фикрлар сони: 3 та.

U23 Осиё кубоги. Ярим финал баҳслари қачон бўлиб ўтади?

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Қатарда давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб.

Киритилди: 11:17, 27.04.2024. Ўқилди: 11020 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Гвардиола: "Барса"га кетмоқчи бўлсанг, эшиклар очиқ

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Бернарду Силва билан хайрлашишга тайёр.

Киритилди: 12:20, 27.04.2024. Ўқилди: 10815 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Беллингем ўзининг севимли футболчиси ким эканлигини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Зинедин Зиданни ўзининг севимли футболчиси деб атади.

Киритилди: 03:48, 30.04.2024. Ўқилди: 10500 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Бернарду: "Реал Мадрид" – ғалати жамоа"

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 21:47, 28.04.2024. Ўқилди: 9126 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барселона" ўзи излаётган ўйинчини топди

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 09:01, 27.04.2024. Ўқилди: 8848 марта. Фикрлар сони: 0 та.

U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Индонезия ўйинини хитойлик ҳакам бошқаради

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

U23 Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Индонезия олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди.

Киритилди: 15:56, 27.04.2024. Ўқилди: 8692 марта. Фикрлар сони: 15 та.

U23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби аниқланди

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

U23 Осиё кубогининг ярим финалидан ўрин олган Япония - Ироқ учрашуви бўлиб ўтди.

Киритилди: 01:14, 30.04.2024. Ўқилди: 8461 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тимур Кападзе: «Индонезия Кореяни турнирдан чиқариб юбориб, ўз имкониятларини намойиш этди»

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Интервьюлар

Тимур Кападзе ва бугунги ўйиннинг энг яхши футболчиси Ҳусайн Норчаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Киритилди: 23:41, 26.04.2024. Ўқилди: 8425 марта. Фикрлар сони: 2 та.

Насри: "Агар Роналду ва Роналдиньо жиддийроқ бўлганида, улар Месси ва Криштиануга соя солар эдилар"

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 06:34, 27.04.2024. Ўқилди: 7324 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Эл-Класико"ни бошқарган ҳакамлар 100 фоиз хато қилгани аниқланди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 33054 марта. Фикрлар сони: 130 та.

Гвардиола "Реал"га мағлуб бўлса нима қилишини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.

 

Киритилди: 18:18, 16.04.2024. Ўқилди: 18555 марта. Фикрлар сони: 29 та.

Роналду жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига ўзи нима деб гапиришини биласизми?

Бўлим: ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду ўзига ишонади. Португалиялик юлдуз ўзига бўлган кўрсатмалар орқали бу ишончни оширишга уринаётган кўринади. 

Киритилди: 21:23, 20.04.2024. Ўқилди: 14502 марта. Фикрлар сони: 9 та.

U23 Осиё кубоги. Чорак финал жуфтликлари аниқ бўлди

Бўлим: ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Янгиликлар

Қатарда бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубогида гуруҳ босқичи якунига етиб, плей-оффга чиққан жамоалар номи аниқ бўлди.

Киритилди: 22:59, 23.04.2024. Ўқилди: 14493 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти "Реал"га олиб келган футболчилар

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Дон Карло Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ҳолда "олтин дубл" қайд этди. Биз унинг 2013 ва 2015 йиллардаги биринчи мавсумида амалга оширган 10 та трансферини кўриб чиқишга қарор қилдик.

Киритилди: 08:00, 05.04.2024. Ўқилди: 12786 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Роналдунинг дубли «Ан-Наср»ни Саудия Қироли кубоги финалига олиб чиқди (видеошарҳ)

Бўлим: ОСИЁ / Мамлакат кубоклари / С.Ар. Валиаҳд шаҳзода куб.
Рукн: Янгиликлар

Саудия Қироли кубогининг ярим финалида “Ан-Наср” 1 май, чоршанба куни “Ал-Холиж”га қарши баҳс олиб борди.

Киритилди: 05:40, 02.05.2024. Ўқилди: 6 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мағлубиятсиз 44 ўйин - ХХI аср Еврорекорди!

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Янгиликлар

Яқиндагина «Бавария»ни Бундеслига тахтидан ағдарган ҳолда, тарихда илк марта Германия чемпионига айланган «Байер» шу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

Киритилди: 06:32, 02.05.2024. Ўқилди: 5 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Анчелотти: "Каканинг маҳоратини таърифлашга сўз тополмадим"

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Италиялик машҳур мутахассис, бунгача “Милан”да ишлаган Карло Анчелотти “россонерилар” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Какани эслади.

Киритилди: 10:30, 02.05.2024. Ўқилди: 4 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Слотнинг илк танлови маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Ливерпуль" янги бош мураббий учун ёзги трансферларни режалаштиришни бошлади.

Киритилди: 10:40, 02.05.2024. Ўқилди: 4 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду ярим финалдан сўнг нималар деди?

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони Қирол кубоги ярим финалида “Ал-Халиж” устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

Киритилди: 10:52, 02.05.2024. Ўқилди: 4 марта. Фикрлар сони: 10 та.

Кичик дўстлар учун катта ишлар

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?

Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 948 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Франция президенти Эммануэл Макрон футбол бўйича хайрия ўйинида майдонга тушади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.

Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Англия футболидаги қора кун. 96 нафар “Ливерпуль” мухлисининг ўлимига сабаб бўлган “Ҳиллсборо фожиаси” ҳақида

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.

Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар сони: 2 та.

“Лацио” ҳимоячиси ҳаракатланаётган Ferrari машинаси ёниб кетди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.

Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 503 марта. Фикрлар сони: 0 та.

24 ёшли африкалик футболчи ўғрилар томонидан отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.

Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.

Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1560 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Футбол, шахмат, кутубхона — Робиньонинг қамоқдаги шароитлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2526 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Қойил, рўзадорларга имконият!

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди

Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3241 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Депай Дани Алвес учун гаров пулини тўлаб бердими? Мемфиснинг агенти жавоб берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 3964 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Роналду хорватиялик футболчи аёлга стол теннисида ютқазди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду дунёнинг энг гўзал аёл футболчиси сифатида тан олинган Ана Мария Марковичга тенг келолмади.

Киритилди: 06:35, 28.03.2024. Ўқилди: 7141 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.