Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Мағлубиятсиз 44 ўйин - ХХI аср Еврорекорди!

Баҳо:
+ | -

Яқиндагина «Бавария»ни Бундеслига тахтидан ағдарган ҳолда, тарихда илк марта Германия чемпионига айланган «Байер» шу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

Хаби Алонсонинг қувноқ жамоаси 18 апрель куни ЕЛ чорак финали жавоб ўйинида «Вест Хэм» меҳмони бўлди ва яна сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қочди. «Доришунослар» шу тариқа мағлубиятсиз серияни 44та ўйинга чўзиб, ушбу кўрсаткич бўйича барча  топ-клублардан ўзиб кетишди. Аниқроқ айтсак, «Байер» мағлубиятсиз ўйинлар ҳисоби борасида XXI асрдаги еврорекордни янгилади.

Асосийси, Хаби Алонсо бошқарувидаги «Байер» Европа Лигаси ярим финалида. Леверкузен жамоаси жорий мавсум деярли барча тўсиқларни енгиб ўтмоқда. Лондонда «Вест Хэм» билан ўйинда 1:1 - бу Бундеслиганинг янги чемпиони учун барча мусобақалар ҳисобидан мағлубиятсиз якунланган кетма-кет 44-ўйин! Энди ҳатто ўша фантастик «Ювентус»-2012 ҳам серия борасида «Байер»дан орқада. Футбол тарихи учун янги битик. 44та ўйинда 38та ғалаба ва 6та дуранг. «Байер» рекорд сари йўлда мавсум-2023/2024 бошидан буён бирор марта мағлубликни тан олмади. «Доришунослар» охирги марта ўтган йилнинг май ойида, Бундеслига-2022/2023 сўнгги турида «Бохум»га 0:3 ҳисобида ютқазишган эди. Улар шу-шу мағлубият қандай бўлишини унутишди, гўё.

Қизиқ, янада узунроқ сериялар ҳам борми? Ҳа. Фақат Европа футболи марказидаги энг узун 2та мағлубиятсиз одимлаш ўтган асрда кузатилган. Рекордчи - «Селтик» (Шотландия) нақ 62та ўйин давомида мағлубият кўчасига кирмаган бўлса, Бельгиянинг «Унион» клуби 60та учрашувда енгилмаган. Умуман, «Селтик» бу борада жаҳон рекордчиси саналади. Лекин унинг серияси биринчи жаҳон уруши даврида қайд этилган. Ўшанда Шотландия гранди 1,5 йил давомида мағлубликни тан олмаган: 1915 йил 20 ноябрь - 1917 йил 14 апрель оралиғида. Боз устига, «Селтик» ушбу одими давомида 1916 йили бир кунда 2та ўйин ҳам ўтказган: «Рейт Роверс» (6:0) ва «Мазервелл» (3:1). «Унион» эса 16 йилдан кейин рекордни такрорлашга яқин келган. Бироқ Бельгия клуби атиги икки қадам қолганида чекинган. 60та ўйиндан иборат сериянинг бош қаҳрамонларидан бири ўтган асрнинг 30-йиллари «Унион» билан 3 марта чемпионликни нишонлаган ҳимоячи Жюль Паппердир. Муҳим маълумот: ҳар икки клуб бундай узун серияни еврокубоклар йўлга қўйилишидан олдин расмийлаштирган. Шундай экан, «Ба­йер»нинг натижаси халқаро ўйинларни ҳам ўз ичига олгани билан салмоқли.

ЛЕВЕРКУЗЕН БАХТ ОҒУШИДА

Табиийки, «Байер»нинг Бундеслигада узоқ кутилган ғалабаси Леверкузенда ўзгача нишонланди. Хусусан, «Вердер»га қарши чемпионлик ўйини (5:0)дан сўнг мухлислар «Бай-Арена» майдонига ёпирилиб тушиб, футболчилар билан бирга байрам қилишди. Автобусда амалга оширилган чемпионлик паради чоғи эса Леверкузен кўчаларига одам сиғмай кетди…

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:32, 02.05.2024.
Ўқилди: 2334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.