Kirish Ro'yxatdan o'tish
21/08 19:00 Navbahor 1-0 Nasaf
21/08 20:00 Paxtakor 0-0 Surxon

Blog

Abdumajid Qodirov

O‘zbekiston futboli jahonda!

Болалар бизнинг келажагимиз!

Баҳо:
+1; -0


Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгач мамлакатимизда спортга катта эътибор қаратилмоқда. Республикамизда жисмоний тарбия ва спорт билан боғлиқ қонунларнинг қабул қилинганлиги жисмоний маданият ва спортни ривожлантиришга, айниқса, болалар спортига кенг йўл очиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 октябрда қабул қилинган Фармони, «Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини ташкил қилиш тўғрисда»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 октябрдаги қарори республикамизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилган йўналишда ташланган энг муҳим қадамлардир.

Бу йил Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тузилганлигининг ўн йиллиги муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида ўқувчи ўғил-қизлар ўртасида турли хил спорт мусобақаси ташкиллаштирилмоқда.

Ҳеч кимга сир эмаски, ёшларимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмасдан вояга етиши, спорт соҳасида барча ютуқларнинг пойдевори бўлмиш болалар спортини ривожлвнтириш биз устоз-мураббийлар зиммасига юкланадиган янада масъулиятли вазифаларнинг бири деб ҳисоблайман.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, мамлакатимизда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг «Умид ниҳоллари», академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг «Баркамол авлод» ҳамда олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада» спорт мусобақаларининг уч босқичли тизими жорий этилди.

Бу «Кичик олимпиада» деб эътироф этилаётган ушбу спорт мусобақалари мамлакатимиз байроғини баланд кўтарадиган, юрт шаъни, халқ ғурури учун курашадиган маҳоратли спортчиларни тарбиялашда ўзига хос мактаб вазифасини ўтамоқда. Ушбу оммавий спорт тадбирларида қатнашаётган ўқувчи-ёшлар орасидан келгусида жаҳон миқёсида муносиб иштирок этадиган маҳоратли спортчиларни тарбиялаб чиқариш ҳар бир устоз-мураббийларнинг бурчидир.

Болалар – бизнинг келажагимиз!

Киритилган сана: 04.03.2013 20:42. Ўкилди: 12511 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.


счётчик