Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Abdumajid Qodirov

O‘zbekiston futboli jahonda!

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги ўзига хос тактикалар

Баҳо:
+4; -0

22 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2015 саралаш боқичининг 2-турида Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасидан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 4-5-1 тактикаси иш бермади. Бундай олиб қаралса, меҳмонда ўйнаётган жамоа учун бу тўғри тангланган тактика эди, менимча. Фақат шу куни омад деган нарса бизнинг ўйинчиларимиздан бироз четлаб ўтди. Бунга ўзингиз ҳам гувоҳ булдингиз,албатта.
Ҳа, майли, нима ҳам дердик, бу футбол. Футболда ҳар доим омад кучлиларга боқади дейишадику, БАА термаси кучлироқ ўйнагандир, балким.

Энди, мен сизларга жаҳон чемпионатларида қатнашган айрим терма жамоаларнинг ўзига хос тактикткалари ҳақида бироз айтиб ўтмоқчиман.Б у сизларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддаман.
Жаҳон чемпионатларида терма жамоаларнинг тактик схемадан фойдаланиши узоқ 1934 йили Италияда бўлиб ўтган 2-мундиалга бориб тақалади.

Футболдаги 1-4-2-3 тактик схемали янгиликни Швейцария терма жамоаси ўйинчилари амалга оширганлар. Кейинчалик бу тактик схемадан баъзи бир терма жамоалар ҳам фойдалана бошлади, лекин бу тактик схема қарийб 18 йил иш берди.

1952 йили Финляндиянинг Хельсинки шаҳрида бўлиб ўтган олимпиадада қатнашган Венгрия терма жамоаси янгича «M-U» тактик схемасини жорий этишди. Бу ҳарфлардан иборат бўлган тактик схемасининг моҳияти шундан иборат эдики, бунда ҳимоячилар баъзида ҳужумчиларга ёрдам бериб туришида эди. Венгрия терма жамоаси шу йили бу тактикаси билан олимпиада чемпиони бўлиш билан бирга 1954 йили ГФРда ўтказилган жаҳон чемпионатининг финалигача борди. Фақат улар финалда мезбон ГФР жамоасига имкониятни бой берган эди.

1958 йили Швецияда ўтказилган жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси ўзининг биринчи бор чемпионлигини қўлга киритишида 4-2-4 янги тактик схемаси ёрдам берди десам хато қилмаган бўлар эдим. Чунки ўша пайтда Бразилиянинг ўзгача тактикасига ҳеч бир жамоа бас келолмаган эдида. Бу тактика асосан ҳимоявий-ҳужум мақомига эга бўлиб, ҳужумлар кўпинча қанотлардан амалга оширилиб, тўпни рақибининг дарвозабан майдончаси ичига ошириб, ҳужумчиларга гол уришга имконият яратганлар. Бразилия ўйинчилари ҳимоя орқали ҳужумчиларни тўп билан таъминлаб турган. Марказдаги икки ўйинчи фақат рақибининг тезроқ қарши ҳужумга ўтиш йўлини тўсиб, йўққа чикариш вазифасини бажарган, холос.

1962 йили Чилида ўтган навбатдаги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси янги 4-3-3 тактикасини ихтиро этиб, ўзининг иккинчи бор жаҳонда тенгсиз эканликларини намойиш этди.

1966 йил Англияда ўтган ҳозиргача инглизлар учун ягона бўлиб турган жаҳон чемпионлигини улар 4-4-2 тактик схемаси орқали амалга ошириб, жаҳон чемпионлигин қўлга киритди. Бу тактик схема асосан химоявий кўринишга эга бўлсада, лекин инглизлар ҳужумга ўтганда 4-3-3 тактик схемасидан фойдаланиб турар эди ва якунда ўз самарасини берди.

Ҳар доим ҳимояга ихтисослашган тактик схемалар, 1974-1978 йилларга келиб Голландалар томонидан йўққа чиқарилдди. Нега деганда ушанда голландлар ўзига хос «Тотал футбол» яратишди, яъни «барча олдинга, барча орқага» шиорининг пайдо бўлишига асос солди. Энди мухлислар ажойиб, чиройли футбол гувоҳига айланишган эди. Гарчи голландлар қаторасига икки марта жаҳон чемпионати финалга чиққан бўлсада иккала мундиалда ҳам фақат майдон эгалари бўлмиш ГФР ва Аргентина терма жамоаларига имкониятни бой берган. Лекин уларни ўз халқи севимли футболчиларини чемпион сифатида кутиб олишган, худди ЖАР-2010 каби.

1982-1994 йиллардаги жахон чемпионатларида чемпионлар Италия, Аргентина, ГФР ва Бразилия терма жамоалари бир хил кўринишга эга бўлган иккита 3-5-2 ёки 3-5-1-1 тактика асосида ўйинларини ўтказишиб ғолибликни қўлга киритган.

Фақат 1998 йилги Францияда ўтган навбатдаги жаҳон чемпионатида фаранглар янги 4-2-3-1 тактик схемасини ихтиро этиб, жаҳонда янги чемпионнинг пайдо бўлишига хизмат қилди.

2002-2006 йилги жаҳон чемпионлари Бразилия ва италияликлар бу сафар тактик янгиликни футболга олиб келмади. Улар бор тактикалардан фойдаланиб ғолибликни қўлга киритдилар.

Футбол тарихида сўнги янгиликни испанлар олиб киришди. Сўнги Жаҳон чемпионлари 3-4-3 кўринишдаги янги тактик схемаси орқали ҳозирча жаҳонда тенгсизлиги ҳукм сурмоқда. Ўлар 2010 йилда чемпионликни қўлга киритгани, бунинг исботидир.

Киритилган сана: 26.03.2013 23:03. Ўкилди: 5711 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 15:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 15:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 31.03.2013 08:44. ALBARSга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURDIBAY
Сана: 26.03.2013 23:03. TURDIBAYга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.