Карлос Кейрушнинг «айёрона» тактикаси
| Баҳо: |
+1; -0
|
Азиз мухлислар, биз мухлислар учун ҳаяжонли дамлар яқинлашиб келмоқда.
Хабарингиз бор, бугун 14 ноябрь куни Теҳрон шаҳрининг «Озодий» стадионида жаҳон чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги тур уйини бўлиб ўтади. Миллий терма жамоамиз Эрон термасига қарши биз учун жуда муҳим бўлган учрашувда майдонга тушади. Агар ғалаба қозонсак жаҳон чемпионатига чикиш имкониятимиз янада ошади, бу яхши албатта. Ҳар қандай дуранг натижа ҳам унча ёмон эмас. Лекин, мағлубиятга учрайдиган бўлсак, жаҳон чемпионатига чиқишимиз қийинлашади, буни албатта милий терма жамоа мураббийлар штаби ҳам, футболчиларимиз ҳам ҳис қилиб туришибди.
Эрон термасининг аввалги иккита ғалабасида Карлос Кейрушнинг «айёрона» тактикасига оддий мухлис сифатида шунга гувоҳ бўлдимки, сизларга бир бошдан айтиб кетай.
Нима экан дейсизми, бўлмаса эшитинг.
Эрон термаси ана шу иккита ғалабада минимал ҳисобини қайд этиб, рақибидан устун келган. Тошкентда ўтган биринчи тур ўининида футболчиларимиз ўз мухлислари кўз ўнгида ғалаба қозонишни жуда ҳам исташган эди. Иккинчи таймда устунлик биз томонда бўлса-да, биз мағлубиятга учрадик. Бунга сабаб, Эрон термаси бош мураббийи Карлос Кейрушниниг ишлатган «айёрона» тактикаси деб биламан. Ўйиннинг 62-дақиқасида ҳимоячи Эҳсон Ҳожисафий ўрнига ҳужумчи Муҳаммад Ризо Халатбарийни захирадан майдонга туширди. Ким ҳам меҳмонда ўйнаётиб, ҳимоячи ўрнига ҳужумчини ўйинга туширар эди-а, ўзи дуранг булаётган бир пайтда? Лекин Карлос Кейруш эса меҳмонда ўйнаётганига қарамасдан, қўрқмасдан ҳимоячи ўрнига ҳужумчи тушириб адашмаган эди. Бу ўзгариш оддий кўрингани билан якунда нима бўлганини ҳаммамиз биламиз.
Энди Эрон термасининг ўз майдонида Жанубий Кореяга қарши ўйинига тўхталиб ўтсам. Адашмасам, иккинчи таймнинг 56-дақиқасида кутилмаганда Эрон термаси бир ўйинчи кам бўлиб ўйнашга тўғри келади. Шунга қарамасдан, Карлос Кейруш ўша эски «айёрона» тактикасини қўллашга киришади. Ўзи шундоғам майдонда бир киши кам бўлиб уйнаётган бир пайтда ўйиннинг 69-дақиқасида ярим ҳимоячи Ризо Ғучаннод Нурниа ўрнига яна ўша ҳужумчи Муҳаммадризо Халатбарийни захирадан майдонга туширади. Бу футболчи гол урмаса-да, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди деб ўйлайман.Аслини олганда, айрим мураббийлар жамоаси бир киши кам бўлиб қолганда асосан ўша пайтдаги ҳисобни ушлаб қолишга уринади. Карлос Кейрушнинг захирадан майдонга ўйинчи тушириши оддийгина кўрингани билан, бу унинг навбатдаги «айёрона» тактикаси эди, менимча.
Бизнинг миллий терма жамоа мураббийлар штаби ана шу оддийгина кўринган захира алмаштирилишига ҳам эътибор қаратишса, мақсадга мувофиқ бўлармиди, буёғи энди мураббийларимизга ҳавола.
Мен ҳам Ўзбекистон фарзандиман. Миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига боришини чин дилдан хоҳлайман ва мамлакатимизнинг бош жамоасига оддий мухлис сифатида қайғуришимга ҳақлиман деб ўйлайман.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- КХДРга қарши ўйин яқинлашганда...
- Осиё кубоги-2015. Энди фақат Эрматовга мухлислик қиламиз
- Муҳими - гол ўтказиб юбормаслик, муҳими - ғалаба!
- Юбилей учрашувда юбилей сальто кутамиз, Сервер!
- Ўзбекистоннинг Осиё кубоги финал босқичидаги барча натижалари
- «Бунёдкор»ни қўллаб-қувватлайлик!
- Биз ёшларга ишонамиз
- Ёшларимизнинг учинчи авлоди
- Умидимиз сиздан, азиз ёшлар!
- Биз албатта Мундиалга борамиз
- Сизларга Мундиал бегона эмас
- 11 июнь куни ЖАРда бошланган «дебют» Бразилияда давом этадими?..
- «Жаҳон кубоги» стадионидан Жаҳон чемпионатигача бир қадам
- Мундиалга чиқиш ўз қўлимизда
- ОЧЛ. «Бунёдкор»нинг имконияти қандай?
- «Хўжа-эли» жамоаси — Қорақалпоғистон футбол федерацияси Кубоги соҳиби
- "Ўғлим, биз албатта Мундиалга борамиз"
- Жаҳон чемпионатлари тарихидаги ўзига хос тактикалар
- Нақадар ёқимли сўз – Мундиал!
- БАА билан 13-ўйин, Вьетнам билан дебют
- Футбол баҳоридан футбол мозийсига назар
- Stadion.uz'ни табриклайман!
- Ўзбекистон футболидан қўймасин
- Ғалабали «дебют» кутамиз!
- Ўзбекистонни бошқарган мураббийлар ҳақида
- Буюк юрт фарзандлари!
- «Fair Play» совринига ким муносиб?
- Мозийга назар – Хиросима-1994
- Ўзбекистон футболининг 2012 йилдаги ютуқлари
- Карлос Кейрушнинг «айёрона» тактикаси
- Болалар бизнинг келажагимиз!
- Ўзбекистон футболига кўз тегмасин!
- Болалар футболи – келажак футболига ишонч
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












