Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Abdumajid Qodirov

O‘zbekiston futboli jahonda!

Биз албатта Мундиалга борамиз

Баҳо:
+1; -0

Маълумки, футбол ҳаёти тўрт йиллик давр билан белгиланиб, ҳар тўрт йилда Жаҳон чемпионати ўтказилиб борилади. Барчангиз яхши биласиз, футболда натижага эришиш осон иш эмас. Бу жамоавий ўйин. Лекин бу сафарги Жаҳон чемпионатига жудаям яқин турибмиз, ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда. Фақат миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штабининг тузган тактикаси ушбу турда ижобий иш берса кифоя. Биз албатта Мундиалга борамиз.

Ҳар сафар сўнгги тургача Мундиалга чиқиш учун бизда яхши имконият бўлар эдию, аммо ўз мақсадимизга эриша олмасдик. Лекин, бу сафар миллий терма жамоамизга плей-офф босқичидан кўра гуруҳдан тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятимиз кундек равшан бўлиб кўринмоқда. Қанийди шундай бўлса, биз мухлислар ҳам ўз орзуимизга етиб, ҳар бир ўзбек хонадонида байрам бўлаверса, бу менинг тилагим.

Замонавий футболда омад ҳам катта роль ўйнайди. Бунга бир қанча мисоллар келтириш мумкин. Масалан, мен Қатар билан бўладиган ўйинни интизорлик билан кутар эканман Гуанчжоуда бўлиб ўтган XIV Осиё ўйинининг нимчорак финалида Ўзбекистон (U23) – Қатар (U23) ўйинида рақиб футболчиси Фаҳад Халфан дарвозабонимизнинг қупол хатосидан сўнг бўш қолган дарвозага гол киритолмаган эди. Бу ҳам бир омадда энди. Ўша ўйинни австралиялик Бенжамин Уильямс бошқаргани эди. Бу сафарги ўйинни ҳам австралиялик Питер Грин бошқаришидан хабарингиз бор. Ишқилиб ўйинни адолатли бошқаришсинда.

Сешанба куни биз ўзбек мухлислари орзиқиб кутган кун, яъни 18 июнь соат 17.00да Ўзбекистон-Қатар учрашуви бўлиб ўтишидан хабарингиз бор, албатта. Бу ўйин муҳимлиги жиҳатдан бошқа учрашувлардан тубдан фарқ қилади. Сабаби миллий терма жамоамизни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Лекин ғалаба қозонганимиз билан шуни ҳам эсдан чиқармаслигимз лозимки, бизнинг ўйинимиз билан бир вақтда бошланадиган Жанубий Корея-Эрон ўйинига ҳам кўп нарса боғлик. Агар Жанубий Корея Эрондан ҳар қандай ҳисобда устун келса-ю, бизнинг миллий терма жамоамиз қанақа ҳисоб билан ғалаба қозонишидан қаътий назар Мундиалга чиқамиз.

Агар... Ана шу агарларни ўша кунга қолдириб турайликда, энди мен Қатар билан шу кунгача учрашган барча ўзаро учрашувлар статистикасига тўхталиб ўтсам, бу сизларни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман.

Қатар термаси билан 9та учрашувда майдонга тушиб, шундан бешта ғалаба, иккита дуранг ва иккита мағлубиятга учраганмиз. Тўплар нисбати: 15-9, бизнинг фойдамизга.

Осиё Кубоги - 2000, Финал босқичи, �C� гуруҳи.
14.10.2000. Ливан. Байрут.
Қатар – Ўзбекистон 1:1 (0:0)

ЖЧ – 2002. Саралаш босқичи. Иккинчи раунд, �B� гуруҳи.
26.08.2001. Тошкент. �Пахтакор� марказий стадиони.
Ўзбекистон – Қатар 2:1

ЖЧ – 2002. Саралаш босқичи. Иккинчи раунд, �B� гуруҳи.
28.09.2001. Доҳа. �Халифа� стадиони.
Қатар – Ўзбекистон 2:2

Осиё Кубоги – 2007. Саралаш босқичи, �F� гуруҳи.
01.03.2006. Доҳа. �Қосим бин Ҳамад� стадиони.
Қатар –Ўзбекистон 2:1

Осиё Кубоги – 2007. Саралаш босқичи, �F� гуруҳи.
15.11.2006. Тошкент. �Пахтакор� марказий стадиони.
Ўзбекистон – Қатар 2:0

ЖЧ – 2010. Сўнги саралаш босқичи. �А� гуруҳи.
06.09.2008. Доҳа. �Жассим бин Ҳамад� стадиони.
Қатар – Ўзбекистон 3:0

ЖЧ–2010. Сўнги саралаш босқичи. �А� гуруҳи.
28.03.2009. Тошкент. �Пахтакор� марказий стадиони.
Ўзбекистон – Қатар 4:0

Осиё Кубоги – 2011. Финал босқичи. �А� гуруҳи.
07.01.2011. Доха. �Халифа� стадиони.
Қатар – Ўзбекистон 0:2

ЖЧ – 2014. Сўнги саралаш босқичи. �А� гуруҳи.
16.10.2012. Доҳа. �Жассим бин Ҳамад� стадиони.
Қатар –Ўзбекистон 0:1

ЖЧ – 2014. Сўнги саралаш босқичи. �А� гуруҳи.
18.06.2013. Тошкент. �Бунёдкор� стадиони.
Ўзбекистон – Қатар -:-

Ўйинни бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи:

Бош ҳакам: Питер Грин (Австралия)
1-ёрдамчи ҳакам: Брэд Хобсон (Австралия)
2-ёрдамчи ҳакам: Мэд Дауд Моҳд Сабри (Малайзия)

Шу омад деганиям биз томонда бўлиб, агар жаҳон чемпионатига йўл олсак, футболчиларимиз ҳам Ватанимизнинг байроғини янада баландга кўтариб, Ўзбекистон фарзандлари ҳеч кимдан кам эмас эканлигини, ҳеч кимдан кам бўлмаслигини жаҳон чемпионатларида яхши ўйини орқали мухлислар олқишига сазовор бўлади деган умиддаман.

Мен ҳам шу азиз серқуёш ўлкам – Ўзбекистон фарзанди бўлганим учун миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этишини чин дилимдан хоҳлайман.

Биз албатта Мундиалга борамиз!

Киритилган сана: 16.06.2013 21:58. Ўкилди: 5764 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:28. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:28. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


XUJAYLI
Сана: 16.06.2013 22:12. XUJAYLIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.