Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Abdumajid Qodirov

O‘zbekiston futboli jahonda!

ОЧЛ. «Бунёдкор»нинг имконияти қандай?

Баҳо:
+2; -0

Мен Ўзбекистон клубларининг халқаро майдонларидаги ўйинларига кўп ҳам эътибор қаратаман. Нега деганда юрт шаънини муносиб ҳимоя қилаётган жамоалар учрашувларига меҳрим баланд. Омади келиб ғалаба қозонгандек бўлса, билинки оиламизда ўзига хос байрам авж олади, шу куни кайфиятим ҳам кўтарилиб ўзимни бахтиёр сезаман. Агарда жамоаларимиз мағлубиятга учрайдиган бўлса борми, буёғини энди кўз олдингизга бир тасаввур қилиб кўрингчи, мухлис халқи мағлубиятни ҳазм қилолмайди, уёғи энди барчангизга маълум бўлса керак, ортиқча гапиришга ҳожат қолмайди.

Осиё қитъасида нуфузи жиҳатидан биринчи ўринда турадиган Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида бу йил мамлакатимиздан учта жамоа иштирокини бошлаган эди. «Локомотив» жамоаси саралаш плей-офф босқичида ўз иштрокини эрта якунлаган бўлса-да, лекин ёмон ўйин кўрсатмади деб ўйлайман. Уларга сўнгги дақиқаларда бироз омад етишмади, холос. «Пахтакор» жамоаси эса Ғарб минтақасида қатнашиб, ўз гуруҳида сўнги тургача сақланиб қолган имкониятдан фойдалана олмади ва плей-офф босқичига чиқолмасдан гуруҳда қолиб кетди. Бу қайсидир маънода ўзбек мухлисларини ранжитгани бўлиши мумкин. Лекин ўз таркибини асосан ёш футболчиларга эътибор қаратган «Пахтакор» жамоаси учун ёмон натижа эмас деб ўйлайман. Сабаби халқаро майдонларда тажриба орттирган мана шу ёш футболчилар келгусида миллий терма жамоамизга жалб қилинса фойдаси тегиши мумкин, буни олий ҳакам вақт кўрсатади.

Энди «Бунёдкор» жамоасига тўхталиб ўтадиган бўлсам, икки йилдан буён ОЧЛ Шарқ минтақасида қатнашиб келаётган «Бунёдкор» жамоаси ўз гуруҳида биронтаям мағлубиятга учрамасдан биринчи ўринни эгаллаб плей-офф босқичининг нимчорак финалида Таиланднинг «Бурирам Юнайтед» жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди. Ўйиндан аввал имкониятлар тенг бўлиб кўриниши мумкин, лекин барибир менинг тахминим бўйича бу жуфтликда «Бунёдкор» жамоасини фаворит деб ҳисоблайман. Рақибнинг плей-офф босқичига чиқиши, қанақадир омад туфайли амалга ошган бўлса керак менимча, яна ким билади дейсиз.

Бироқ, буни футбол дейдилар. Олдиндан бир нарса айтиб бўлмайди. Баъзида статистикада фаворит этиб курсатилаётган айрим жамоаларнинг мусобақадан чиқиб кетишганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Ҳозирги замонавий футболда ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиб майдонга тушиш талаб этилади. Акс ҳолда жамоа мусобақа билан хайрлашишга тўғри келади.


Дастлабки учрашув:
14 май. «Бурирам Юнайтед» (Таиланд) – «Бунёдкор» (Ўзбекистон)

Жавоб учрашув:
21 май. «Бунёдкор» (Ўзбекистон) – «Бурирам Юнайтед» (Таиланд)

Мен ҳам ўз ўрнида 2013 йилда «Бунёдкор» ПФК ўзбек клублари ичида қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида ўзбек клублари тарихида қаторасига иккинчи бора қитъамизнинг шарқий минтақасида қатнашиб, камида ярим финалгача етиб боришига ишонаман.

Мана икки йилдирки ОЧЛнинг Шарқ минтақасида иштирок этиб келаётган «Бунёдкор» жамоаси, очиғини айтсам, шарқликларга ўзига хос муносиб рақиб бўлиб келмоқда. Қанийди, «Бунёдкор» жамоаси биз мухлислар орзиқиб кутган ОЧЛ-2013 ғолиблигини қўлга киритиб, қитъалараро мусобақасида жаҳоннинг энг кучли клублар қаторидан жой олишса, бу менинг тилагим. ОЧЛ плей-офф баҳсларида «Бунёдкор» жамоасига омад тилаб қоламан.

Киритилган сана: 11.05.2013 19:33. Ўкилди: 5599 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 18:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 18:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 24.05.2013 11:41. ALBARSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SALLAH
Сана: 12.05.2013 07:50. SALLAHга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XOJELIMYU
Сана: 12.05.2013 00:15. XOJELIMYUга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUJAYLI
Сана: 11.05.2013 20:22. XUJAYLIга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.