Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Abdumajid Qodirov

O‘zbekiston futboli jahonda!

«Жаҳон кубоги» стадионидан Жаҳон чемпионатигача бир қадам

Баҳо:
+2; -0

Азиз юртдошлар, биз ўзбек мухлислари учун ҳаяжонли дамлар яқинлашиб келмоқда.


Хабарингиз бор, 11 июнь куни Сеул шаҳридаги «Жаҳон кубоги» стадионида жаҳон чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги 9-тур ўйини бўлиб ўтишидан хабарингиз бор, албатта. Миллий терма жамоамиз Жанубий Корея термасига қарши биз учун жуда муҳим бўлган учрашувда майдонга тушади. Агар ғалаба қозонсак, жаҳон чемпионатига чиқишимиз юз фоиз аниқ. Ҳар қандай дуранг натижа ҳам ёмон эмас. Лекин, мағлубиятга учрайдиган бўлсак, жаҳон чемпионатига чиқишимиз қийинлашади, буни албатта милий терма жамоа мураббийлар штаби ҳам, футболчиларимиз ҳам ҳис қилиб туришибди.

Жанубий Корея термаси билан шу кунгача 10та ўйинда майдонга тушиб, шундан атиги битта ғалаба (у ҳам бўлса Хиросима-94 ярим финалида), иккита дуранг ва етти маротаба мағлубиятга учраганмиз. Тўплар нисбати: 12-24, рақиб фойдасига.

Бу статистик маълумотлар ўз йўлига. Мени ранжитган нарса бу, 9-турдан ўрин олган Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Али Ҳамад ал-Бадвавий бошчилигидаги БААлик ҳакамлар бригадаси бошқариши ҳақида аввалроқ расмий маълумотлар чиққан эди. Лекин, ФИФА ушбу учрашувга амирлик ҳакамлар бригадаси ўрнига япониялик Тожо Минору бошчилигидаги япониялик ҳакамларни тайинлашди. Нима эмишки, Амирлик ҳакам ФИФАнинг навбатдаги ўқув семинарида тест имтиҳонларини топшираётган вақтида жароҳат олган, деган хулоса келинган. Буёғи бизга қоронғу. Балким ростанам жароҳат олган бўлиши мумкин, аммо мени хавотирга солаётган нарса, нимага айнан япониялик ҳакамлар бригадаси тайинланиши. Мен бу ерда япониялик Тожо Минору ўйинни ёмон бошқаради ёки корейсларга ён босади демоқчимасман, асло. Улар ҳам келаси йил Бразилияда бўлиб ўтадиган йирик мусобақада иштирок этишини хоҳлашади, албатта. Шунчаки ўз фикримдан келиб чиқиб айтяпман, холос. Сабаби географик жиҳатдан Япония ва Жанубий Корея бир-бирига қўшни давлат саналишади. ФИФА остида ўтадиган бундай йирик мусобақаларда ана шу нарса кўп эътиборга олинар эди, бироқ бу сафар эса сал бошқача қарорга келинди. Балким, шу куни япониялик ҳакамлар бригадаси навбатдаги захира ҳакамлар бригадаси сифатида ФИФАда руйхатда турган бўлиши ҳам мумкин. Биз биламизки, ФИФА ҳар қандай нарсага тайёр туради. Бунга мисоллар талайгина. Қайси бирини айтиб ўтай. Ҳозир мавриди эмас деб ўйлайман. Ҳа, майли, нима ҳам дердик, биз ўзбек мухлислари бунақа вазиятларга кўникиб ҳам кетдик.

Яна бир нарсани эътиборингизга ҳавола этсам. Хабарингиз бор, 6 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойнинг Хоххот шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ушбу ўйин якунига етгач, миллий терма жамоа делегацияси 7 июнь куни Пекиндан Жанубий Корея пойтахти Сеулга учиши керак эди. Аммо, ноқулай келган об-ҳаво шароити туфайли, миллий терма жамоа делегацияси жойлашган рейс қолдирилган. Делегациямиз охир-оқибат Хитой пойтахтидан Сеулга Владивосток орқали етиб боришди.

Юқоридагиларни ёзганимнинг боиси, 2-3 кундан буён ноқулай об-ҳаво туфайли Хитойда мажбурий қолиб кетаёган делегациямиз аъзоларига айтар гапим шуки, сизлар Тошкентдан Сеулгача бор-йўғи 90 дақиқалик ўйин учун шунча қийин йўлни босиб ўтяпсизлар. Ҳеч ҳам хавотир олманглар, ҳаммаси ўтиб кетади. Шунча юрган йўл азобини бир зумда унутиб кетасизлар ва Сеулдан албатта ғалаба билан юртимизга етиб келасизлар деган умиддаман. Ўттиз миллиондан ортиқ халқ ҳар доим сизларни қўллаб-қувватлаб дуо қилиб туришибди.

Сешанба куни Сеулдаги «Жаҳон кубоги» стадионидан тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига чиқишингизга ишонамиз. ИШОНЧ – хар доим ҳамроҳимиз бўлсин.

Киритилган сана: 09.06.2013 16:14. Ўкилди: 5713 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 03:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 09.06.2013 20:56. ALBARSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 09.06.2013 20:55. ALBARSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 09.06.2013 20:54. ALBARSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 09.06.2013 20:48. ALBARSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 09.06.2013 20:46. ALBARSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUJAYLI
Сана: 09.06.2013 16:27. XUJAYLIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.