Лионель Месси “Барселона” сафида 700-учрашувини ўтказмоқда. Ҳозирда “Барселона” Ла Лиганинг 6-турида “Леганес” билан ўйнаяпти.
Аргентиналик футболчи Ла Лига доирасида 423 та, чемпионлар лигасида 126 та, Испания кубогида 68 та, Испания суперкубогида 18та, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 5 та, УЕФА Суперкогида 4 та ва норасмий учрашувларни 55тасида майдонга тушган.
31 ёшли футболчидан фақат Андрес Иньеста (758 ) ва Хави (869) кўпроқ ўйин ўтказганлар. Маълумот ўучун, Месси илк бор “анорранглилар” таркибида 2003 йилининг 16 ноябрь ойида “Порту”га қарши ўйинда деют учрашувини ўтказган. .