Kirish Ro'yxatdan o'tish
23/12 00:45 Monsa 1-2 Yuventus
23/12 01:00 Betis 1-1 Rayo Valyekano
23/12 22:30 Fiorentina 1-2 Udineze
24/12 00:45 Inter 2-0 Komo

Baho:
+2 | -
Manba: www.stadion.uz.

ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҚУРЪАСИ бошланди.

15:29. Энди навбат чемпионлар лигасининг қуръа ташлаш маросимига. Финал Лиссабонда бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Финалнинг рамзий элчиси Луиш Фигу. У саҳнада нутқ сўзламоқда. Фиго ижросидаги ўйинлардан парча келтирилгач, ярим финалдаги жамоаларга бағишланган видеоролик.

15:30. Демак қуръа ташлаш маросимида Инфантинога Фигу ёрдам беради.

15:32. Энди Лиссабоннинг тарихий ва туристик салоҳиятига бағишланган ролик кетмоқда. «Да Луж» стадионига алоҳида урғу берилди.

15:35. Диққат! Биринчи жамоа «Реал»! Унинг рақиби — «Бавария»!!!

15:36. Учинчи жамоа «Атлетико». Демак, «Челси» дастлабки ўйинни Мадридда ўтказади.

15:39. Қуръада кичик ўзгариш қилинадиган кўринади. Боиси, битта шаҳарда кетма-кет 2та ўйинни ўтказиш мумкин эмасмиш. Муҳокама кетяпти. "Челси" дастлабки ўйинни ўз майдонида ўтказади шекилли. Йўқ. бошловчи адашибди ва у узр сўради. Ҳеч нарса ўзгармайди. 22 ва 23 апрель кунлари Мадрид аҳли 2та ўйин кўришади.

15:44. ФИНАЛ расмий мезбони эса "Реал" - "Бавария" жуфтлиги. Эслатиб ўтамиз, финал 24 май куни Лиссабон шаҳрида ўтказилади.

15:45. Қуръа маросими якунланди!

15:46.
Маросим якунланганидан кейин "Бавария" менежери "Реал" раҳбарларидан бирига қарата: "Бизда Гвардиола бор" деб ҳазиллашиб қўйди.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Kiritildi: 14:15, 11.04.2014.
O'qildi: 22841 marta.
Fikrlar: 131 ta.

Eng ko'p o'qilgan yangiliklar


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.