Мозийда қолган клуб
Баҳо: |
+0; -0
|
Эсимни таниганимда вилоятимиздаги инсонлар фақат бир жамоага мухлислик қилишарди. Ўша жамоа ўйинларини кўриш учун одамлар атроф туманлардан стадионга оқиб келарди. Чўққида юрган даврлари эди...
Биласизми, ҳар бир кўринган тоғнинг чуқур жарлиги бўлади. Чўққига чиққач, кун келиб пастга тушишга тўғри келади. Зоҳиран навбатдаги чўққини забт этиш учун. Ботинан эса осмон қадар баландликка чиқиб, манзарадан боши айланиб, ўзини йўқотиб қўймаслигинг, яна олға қадам ташлашинг учун сенга ана ўша чуқурлар керак бўлади.
Мозийнинг тубсиз жарликларида қолиб кетган, чўққига чиқиш учун ўзида куч, матонат топа олмаётган бир клубнинг ҳаётига назар ташламоқчиман.
Бугун уни кўрганимда ачиниш ҳислари танимни эгаллайди. Шонли ўтмиши ер билан битта бўлаётган, анъаналарига хилоф иш тутиб, тиргак инсонини йўқотган, бошқарувни издан чиқарган клуб аввалгисининг сояси каби ҳам эмас.
Биласизми, у шунақа клуб эди. “Пахтакор”га қарши ягона куч бўлиб майдонга чиқадиган, курагини ерга теккизиб қўядиган, мухлисларининг ажиотажидан лаззат оладиган, ўз уйида ютқазса, эртаси куни мухлисларнинг қаҳр-ғазабига дучор бўларди. Футболчи ва мухлис ўртасидаги муносабат кучли эди. Ҳар иккисида ғурур деган тушунча бўларди.
Майдон четидаги мўйловли, талабчан, қаттиққўл, “ширинсўз” мураббийи бир олам, гол киритилса, ишчилар қўл меҳнати сабаб ўзгарадиган кулгили таблоси бир олам эди. Бир пайтлар унинг довруғи баланд, халқаро майдонларда юрт шаънини муносиб ҳимоя қиларди. Ўз уйида исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнар, мағлубиятга осонлик билан кўнавермасди.
Уни бошқача кўраман. Сабаби ўша клубнинг футболга ихтисослашган мактабида таълим олганман. Начора, футболчилик насиб этмади. Бу ҳам тақдир. Аммо ўзидан кўплаб хотиралар, эсдаликлар қолдирди. Бу клубни болалигимдан бери биламан. Суягим шу клубда қотган. Болалигимни эслатади менга.
Мактабдан баъзида унинг ўйинларини кўриш учун қочиб кетардик. Назорат остида ушланадиган, қаттиқ тартибдаги мактаб тарбиячилари ҳам бизни эплай олишмасди. Баъзида эса улар билан ўйингоҳга ташриф буюрардик. Клуб стадионининг 14 секторидан ўйинни томоша қилиш, яшил майдонда шуғулланаётган футболчиларга ҳавас ила боқиш –– бу умуман бошқача туйғу. Уни бошидан ўтказган билади. Биз ҳам эскириб қолган бўлса-да, аммо файзли стадионида тўп суришни орзу қилардик.
Киритилган сана: 31.07.2018 17:53. Ўкилди: 5518 марта.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
BAXASH |
Сана: 26.11.2018 05:53. BAXASHга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- “Сурхон” Супер лигага даъвогар...ми?
- Қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали қизғин давом этмоқда
- Ҳамюртимиз Бутунжаҳон қўл жанги федерацияси раҳбариятига киритилди
- Каратэчиларимиз Бишкекда 11 та олтин медалга сазовор бўлишди
- Афсонавий Макаров ўзбек хоккейчилари ҳақида қандай фикрда?
- “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки ўйинлари бошланмоқда
- Рекордчи Федерердан яна бир рекорд
- Франциялик мутахассис иштирокида мастер-класс ўтказилмоқда
- Кучлилар “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларига йўл олади
- “Бунёдкор” футбол клуби атрофидаги машмашалар
- Ғалабага қандай эришилади?
- Тарихда биринчи бор хоккей бўйича Ўзбекистон биринчилигига старт берилади
- Жокович еттинчи осмонда, Надаль эса қаримоқда шекилли...
- Ўз уйингда деворлар ҳам суяйди
- ТАРИХИЙ ҒАЛАБАНИ ХОТИРЛАБ...
- Навоийда Ўзбекистон чемпионати якунланди
- Australian Open: кутилганидек Жокович ҳам финалда
- Юртимизда хоккей ўйнаш учун имкониятлар яратилмоқда
- Осака янги тарих яратмоқда – у финалда!
- Кураш бўйича илк чемпионлар аниқланди
- Тошкентга Сербия термаси келади, таркибда Жокович йўқ
- АГМК Чемпионлар лигасига қандай тайёргарлик кўрмоқда?
- "Australian Open" дунё рейтингига қай даражада таъсир кўрсатади?
- 90 ёшли велопойгачи допинг туфайли жаҳон рекордидан маҳрум этилди
- Англия кубогига қуръа ташланди, 4-босқичда “Арсенал” – “МЮ” тўқнашуви
- Жавоҳир Сиддиқовга қитъанинг грант клубларидан таклифлар бор
- Ўзбек спортчиларининг муваффақиятлари сири нимада?
- Мозийда қолган клуб
- Россияда порлаган “бешлик”
- Криштиану Роналду ҳақидаги фикрингизни ўзгартирувчи 15 та сабаб
- Москва кўз ёшларга ишонади...
- Жаҳон чемпионатининг сиз кўрмаган 25 лаҳзаси
- "Кекса синьора"нинг тахтидаги кекса "синьор"
- Германия нашри Равшан Эрматов ва ўзбек футболи ҳақида мақола эълон қилди
- Месси кучли учликка кирмади ёки Роналду Леони бу гал ҳам ортда қолдирди
- Боксчимиз Гўзал Исматова Осиё чемпионатининг финалида
- ...Тойчихоннинг алпи билан Қўнғиротдан келган ўзбекларнинг алпи кураш тушади
- Cув спорти турлари бўйича ўтказилаётган чемпионатнинг сувга сакраш баҳслари якунланди
- Сузувчиларимиз чемпионатни муваффақиятли бошлади
- Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати бошланди
- Қибрайда “Арғумоқ-шер” от спорти клуби фойдаланишга топширилди
- 81 ёшли Бекмурод ота набираси Шаҳрам Ғиёсов ҳақида нималар деди?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги