Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

UzA.uz — спорт хабарлари блоги

​Афсонавий Макаров ўзбек хоккейчилари ҳақида қандай фикрда?

Баҳо:
+0; -0
8 февраль куни пойтахтимиздаги “Ice City” мажмуасида хоккей спорти бўйича тарихий Ўзбекистон биринчи чемпионатига старт берилди.
Мусобақанинг очилиш маросими ўзига хос тарзда ташкил этилди. Таъкидлаш керак, ташкилотчилар Ўзбекистон чемпионати баҳсларини юксак савияда ўтказиш учун астойдил ҳаракат қилишган. Эътиборимизни тортган жиҳатлардан бири – мусобақага хоккей афсонаси россиялик Сергей Макаровнинг таклиф этилганидир.
Эҳтимол ёшроқ спорт ишқибозлари бу инсон ҳақида айтарли маълумотга эга эмасдир, аммо ўрта ёшли ва фахрий мухлислар Макаровнинг муз устида қандай каромат кўрсатганини яхши билишади. Содда қилиб айтганда уни миллионлар ўйинидаги Йохан Кройфф, Мишель Платини ёки Зинедин Зидан каби чарм тўп усталари билан тенглаштириш мумкин. Макаров билан бирга ўйнаган Ларионов-Крутов-Фетисов-Касатонов бешлигини эса ўтган асрнинг 80-90-йилларида тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаган.
Хоккей бўйича тарихий Ўзбекистон биринчи чемпионатини очиб бериш вазифаси ҳам айнан Макаровга ишониб топширилди.
“Тошкент” ҳамда “Бинокор” жамоалари учрашувидан кейин афсонавий хоккейчининг фикрлари билан қизиқдик.
 
- Ёшлигимда Ўзбекистонга тез-тез келиб турганман, у вақтларда Тошкентда “Юбилейный” деган арена бўларди ва шу ерда хоккей ўйнаганларимиз ҳамон ёдимда. Шу боис юртингизда кўплаб дўстлар орттирганман, хоккейчи ҳамкасблар. Шулардан бири Шукрулло Каримовни ҳам узоқ йиллардан бери яхши биламан. Қачон Ўзбекистонга келсам у мени кутиб олар эди. Яхшиямки юртингизда хоккей спортига қизиқувчи инсонлар бор экан, шуларнинг шарофати билан бу ерда яна хоккей спорти қайта жонланди. Мени биринчи Ўзбекистон чемпионатига чорлаганида таклифни бажонидил қабул қилдим. Дўстим Шукрулло юртингизда хоккейни қайта тиклаш учун анча ҳаракат қилганини ҳам яхши биламан ва ўз навбатида биз ҳам унга баҳоли қудрат ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Бугунги сана эса Ўзбекистон хоккей спорти тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилади. Юртингизда муз ареналари қанча кўп бўлса, хоккей билан шуғулланувчи ёшлар ҳам шунчалик кўпаяди. Ва албатта вақти келиб ўзбекистонлик хоккейчилар қишки Олимпия ўйинларида қатнашишига ишонаман.
Ҳозиргина биринчи Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки ўйинига гувоҳ бўлдим. Мен учун юртингиз хоккейчиларининг муз устидаги чаққон ҳаракатлари ёқимли сюрприз бўлди. Очиғи улардан бундай ўйин ва техникани кутмагандим. Агар бу ёшлар тўғри тарбияланса сизлар тез орада жаҳонда ўз ўрнингизни топишингиз мумкин. Биласизми, мен бир неча йил АҚШнинг Калифорния штатида яшаганман. Калифорния Ўзбекистондан ҳам иссиқ бўлишига қарамай уларда хоккей спорти анча ривожланган. Чунки ҳозир хоккей том остида ўйналмоқда. Шундай экан, Ўзбекистонда ҳам хоккей спортининг ривожланишига шубҳа қилмайман, - деди биз билан суҳбатда хоккей афсонаси Сергей Макаров.
 
Отабек Эшмаматов суҳбатлашди, ЎзА
Киритилган сана: 21.02.2019 22:22. Ўкилди: 3194 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.