“Бунёдкор” футбол клуби атрофидаги машмашалар
Баҳо: |
+0; -0
|
Бугунги ўзбек футболи тараққиётида “Бунёдкор” клубининг алоҳида ҳиссаси бор, десак, ўйлаймизки, ҳеч ким инкор қилмайди. Бироқ, сўнгги йиллар “қалдирғочлар” учун силлиқ кечмаяпти. Айниқса, жамоанинг украиналик собиқ футболчиси Сергей Симоненко олдидаги қарздорлиги билан боғлиқ можаролар клуб нуфузига жиддий путур етказди.
2018 йилги мавсумда ана шу муаммо туфайли “Бунёдкор” клуби 6 очкодан маҳрум этилди. Агар янги йилда ҳам ушбу қарздорлик сўндирилмаса, жамоа Суперлигадан Про-лигага бадарға қилинарди, чунки бу ҳақда ФИФАдан Ўзбекистон футбол ассоциациясига огоҳлантириш хати келганди. Яхшиямки, клубнинг янги раҳбарияти ушбу муаммони белгиланган муддатда бартараф этди.
Клуб раҳбариятининг маълум қилишича, шу йил 15 январда Сергей Симоненкога 386 миллион сўмлик (бу маош ва мукофот пуллари) қарз тўлаб берилган ва 17 январь куни украиналик футболчи “қалдирғочлар”га ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида ФИФАга ёзма равишда маълум қилган. Шу тариқа “Бунёдкор” клуби устида “қора булутлар” бироз бўлса-да, тарқалгандек эди. Аммо...
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай “Бунёдкор” футбол академияси тез фурсатда ўз ўрнини ЎФА ҳузуридаги Республика болалар-ўсмирлар футбол академиясига бўшатиб бериши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Шу ва бошқа айрим масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида ЎзА мухбири суриштирув ўтказди.
“БУНЁДКОР” СТАДИОНИ АСЛИДА КИМГА ТЕГИШЛИ?
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда футболни ривожлантириш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилди ва ҳамон шу йўлда собит келмоқда. Бу масалага доимо энг юксак даражада эътибор қаратилаётгани эса кишини қувонтиради, албатта. Шу кунгача футболни ривожлантиришга оид 10 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилингани ҳам фикримиз тасдиғидир. Чунончи, Президентимизнинг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам айни шу мақсадга хизмат қилиши билан миллионлар ўйини ихлосмандларини беҳад қувонтирди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, “Бунёдкор” стадионининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси балансига ўтказилишини таъминлаш ҳам белгилаб қўйилган. Бироқ, муаммо шундаки, стадион ҳали-ҳамон клуб балансига тўлиқ ўтказилмаган. Нега?
Маълумки, “Бунёдкор” стадионини қуриш ишлари 2008 йилда бошланган. Мажмуада 2008-2010 йиллар давомида клубнинг ўша вақтдаги бош ҳомийси Zeromax компанияси ҳамда “Ўзнефтгазмонтаж” ташкилоти томонидан 73 миллиард сўмлик иш бажарилган. Zeromax компанияси банкрот, деб эълон қилингач, “Бунёдкор” футбол клуби таъсисчилигида “Бунёдкор капитал қурилиш” бошқармаси ташкил этилади. Барча маблағлар ўша бошқармага жалб этилиб, 2012 йилда “Бунёдкор” стадиони (алоҳида эътибор қилинг) қуриб битказилади. “Бунёдкор” футбол академияси эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи” инжиниринг компанияси томонидан 2010-2012 йилларда барпо этилади ва 2013 йилда тўлиқ клуб балансига ўтказилади. Демак, академия “Бунёдкор” клубига тегишли.
Энди стадион масаласига келсак. Ҳозирда “Бунёдкор” стадионининг эгаси бор ёки йўқ, дейиш қанчалик ўринли? Мажмуа шу кунга қадар “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси” масъулияти чекланган жамият тасарруфида бўлган. Дирекциянинг таъсисчиси эса “Бунёдкор” футбол клуби ҳисобланади.“Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан дирекция Ўзбекистон футбол ассоциацияси балансига ўтказилди. Аммо, “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси” МЧЖ хизмат кўрсатиш ташкилоти бўлиб, унинг балансида ҳеч нарса йўқ.
Президент қарори қабул қилинган пайтда стадион қурилиши жараёнида ишлатилган бошланғич 73 миллиард сўмлик маблағ масаласи очиқ эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 35-сонли фармойиши “Бунёдкор” стадионининг тақдирига ойдинлик киритиб берди. Мазкур ҳужжатга кўра, мажмуанинг умумий қиймати 429 миллиард сўмдан зиёдроққа баҳоланди. Эндиги вазифа – ушбу ҳужжатга асосан “Бунёдкор” стадионини клуб балансига ўтказиш бўлиб, фақат шундан кейин стадион мамлакатимизнинг бош футбол ташкилоти балансига ўтказиб берилади.
“МИЛЛИЙ” СТАДИОН ҚАЧОН ЎЗЛИГИНИ ТОПАДИ?
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингач, орадан кўп ўтмай “Бунёдкор” стадиони номи ўзгартирилиб, эндиликда “Миллий” деб юритилмоқда.
Ҳақли савол туғилади: футбол ассоциацияси ҳали мажмуани тўлиқ ўз тасарруфига ўтказмай туриб қайси ҳужжатга асосан стадион номини ўзгартирди? Майли, Ўзбекистон футбол ассоциациясида бу масалани хаспўслаш учун қандайдир ҳужжатлар ҳам бордир дейлик, лекин нега расмий ҳужжатларда ҳалигача стадион “Бунёдкор” номи билан юритиляпти? Хуллас, савол кетидан савол чиқиб келаверади, аммо жавоб беришга келганда эса...
Хулоса ўзингиздан.
Яна бир гап. Сўнгги пайтларда футбол жамоатчилиги орасида бир миш-миш оралади, эмишки жорий мавсумда Термизнинг “Сурхон” жамоаси Суперлигада иштирок этаркан.
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси жорий мавсумда ҳам Суперлигада 12 та жамоа иштирок этиши ҳақида анча аввал эълон қилганди. Шундай экан, “Сурхон” қайси жамоанинг ўрнини эгаллайди?
ПФЛ Суперлига иштирокчилари бўлмиш “Навбаҳор”, “Андижон”, “Қўқон-1912”, “Насаф”, “Бухоро”, “Қизилқум” ва “Сўғдиёна” клубларига тегинолмаса керак, чунки бу жамоалар ўз ҳудудларининг Суперлигадаги ягона вакили. Қолаверса, уларнинг Суперлигадан четлатилиши ўша ҳудудларда футбол тараққиётига ҳам жиддий таъсир қилади. У ҳолда жанубликлар қайси жамоанинг ўрнини эгаллайди?
Бу ерда танлов имконияти кенг эмас. Тошкент шаҳри ёки вилояти жамоаларидан бири ўз ўрнини “Сурхон”га бўшатиб бериши мумкин. Тошкент вилоятининг "АГМК" жамоасига ҳам тегиб бўлмайди, негаки, улар Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Демак, биргина “Металлург” варианти қолмоқда.
Пойтахтнинг “Локомотив” ва “Пахтакор” клублари ҳам қитъа миқёсидаги энг нуфузли турнирда иштирок этишади. Қолаверса, ҳар икки жамоа ортида иқтисодий жиҳатдан бақувват ҳомийлар бор. Демак, бу ерда фақат “Бунёдкор” варианти қолди. Дард устига чипқон бўлиб ПФЛ Бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги хабарни қолдирди:
“АГМК клуби Олий лигада қандай пайдо бўлиб қолганини эслайсиз-а? Адашмасам, ўшанда 1-лигани 8-ўринда тугатганди. Кейин бирдан юқорининг қарори билан бой клубга айланиб қолди ва Олий лигага қўшилиб олди.
Бу каби мисоллар бизда ҳамма даврда бўлган ва ҳали бўлади ҳам. Чунки, футболга пулни ким бераётган бўлса, унинг айтгани бўлади. Спорт принциплари эса қачонки клублар ўзи пул топишни бошлаганидан кейин ишга тушса керак.
Хулоса: кто платит тот и заказывает музыку”.
“Сурхон” жамоасининг бу мавсум Суперлигада иштирок этиши ҳақидаги гап-сўзлар кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ, футбол ичида юрган инсонлар анчадан бери билишади бу ҳақда. Камига Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги жамоа ўз таркибини Суперлига савиясига мос футболчилар билан тўлдирмоқда. Бунга Асилбек Омонов, Шерзод Каримов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Аюбхон Нўъмонов, Азамат Алланиязов кабиларни мисол келтириш мумкин. Ҳатто терма жамоамиз аъзоси Даврон Ҳошимов ҳам бир муддат термизликлар сафида машғулот олиб борди, аммо сўнгги паллада темирйўлчилар бу футболчини илиб кетишди.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан “Бунёдкор” футбол клуби ўртасидаги муносабатлар у қадар самимий кўринмаяпти. Шундан хулоса қиладиган бўлсак, “Сурхон” жамоасининг Суперлигага қўшилиши “Бунёдкор”нинг футболимиз элитасидан четлатилиши эвазига содир бўлмасмикан, деган хавотир уйғотади кишида. Кўпчиликни ташвишга солаётган яна бир жиҳат, ПФЛ шу кунгача бу миш-мишлар ҳақиқатга зид экани борасида расмий баёнот бермади.
Ҳа, ота-боболаримиз “шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди”, деб бежиз айтишмаган.
Киритилган сана: 21.02.2019 22:05. Ўкилди: 3952 марта.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- “Сурхон” Супер лигага даъвогар...ми?
- Қишки спорт турлари бўйича Ёшлар фестивали қизғин давом этмоқда
- Ҳамюртимиз Бутунжаҳон қўл жанги федерацияси раҳбариятига киритилди
- Каратэчиларимиз Бишкекда 11 та олтин медалга сазовор бўлишди
- Афсонавий Макаров ўзбек хоккейчилари ҳақида қандай фикрда?
- “Осиё болалари” биринчи халқаро қишки ўйинлари бошланмоқда
- Рекордчи Федерердан яна бир рекорд
- Франциялик мутахассис иштирокида мастер-класс ўтказилмоқда
- Кучлилар “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларига йўл олади
- “Бунёдкор” футбол клуби атрофидаги машмашалар
- Ғалабага қандай эришилади?
- Тарихда биринчи бор хоккей бўйича Ўзбекистон биринчилигига старт берилади
- Жокович еттинчи осмонда, Надаль эса қаримоқда шекилли...
- Ўз уйингда деворлар ҳам суяйди
- ТАРИХИЙ ҒАЛАБАНИ ХОТИРЛАБ...
- Навоийда Ўзбекистон чемпионати якунланди
- Australian Open: кутилганидек Жокович ҳам финалда
- Юртимизда хоккей ўйнаш учун имкониятлар яратилмоқда
- Осака янги тарих яратмоқда – у финалда!
- Кураш бўйича илк чемпионлар аниқланди
- Тошкентга Сербия термаси келади, таркибда Жокович йўқ
- АГМК Чемпионлар лигасига қандай тайёргарлик кўрмоқда?
- "Australian Open" дунё рейтингига қай даражада таъсир кўрсатади?
- 90 ёшли велопойгачи допинг туфайли жаҳон рекордидан маҳрум этилди
- Англия кубогига қуръа ташланди, 4-босқичда “Арсенал” – “МЮ” тўқнашуви
- Жавоҳир Сиддиқовга қитъанинг грант клубларидан таклифлар бор
- Ўзбек спортчиларининг муваффақиятлари сири нимада?
- Мозийда қолган клуб
- Россияда порлаган “бешлик”
- Криштиану Роналду ҳақидаги фикрингизни ўзгартирувчи 15 та сабаб
- Москва кўз ёшларга ишонади...
- Жаҳон чемпионатининг сиз кўрмаган 25 лаҳзаси
- "Кекса синьора"нинг тахтидаги кекса "синьор"
- Германия нашри Равшан Эрматов ва ўзбек футболи ҳақида мақола эълон қилди
- Месси кучли учликка кирмади ёки Роналду Леони бу гал ҳам ортда қолдирди
- Боксчимиз Гўзал Исматова Осиё чемпионатининг финалида
- ...Тойчихоннинг алпи билан Қўнғиротдан келган ўзбекларнинг алпи кураш тушади
- Cув спорти турлари бўйича ўтказилаётган чемпионатнинг сувга сакраш баҳслари якунланди
- Сузувчиларимиз чемпионатни муваффақиятли бошлади
- Пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати бошланди
- Қибрайда “Арғумоқ-шер” от спорти клуби фойдаланишга топширилди
- 81 ёшли Бекмурод ота набираси Шаҳрам Ғиёсов ҳақида нималар деди?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги