Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Блог

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

UzA.uz — спорт хабарлари блоги

Тошкентга Сербия термаси келади, таркибда Жокович йўқ

Баҳо:
+0; -0
Жорий йил 1-2 февраль кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт-соғломлаштириш мажмуасида “Дэвис кубоги” саралаш босқич беллашувлари ўтказилади. Унда мезбонлар ҳамда ушбу мусобақанинг 2010 йилги ғолиби ҳамда сўнгги йиллардаги асосий фаворитларидан бири Сербия терма жамоалари ўзаро куч синашади.
 
Бу йилдан эътиборан 108-маротаба ташкил этилаётган мусобақа тартиби ўзгарди. Энди иштирокчи жамоалар олдингидек уч кунда эмас, балки икки кунда беллашади. Қолаверса жаҳон лигаси беллашувлари ҳам бир ҳафта ичида ва бир жойда ўтказилади.
 
Куни кеча “Дэвис кубоги-2019” саралаш босқичида иштирок этадиган жамоалар мазкур беллашувларга жалб этилган теннисчилари рўйхатини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Фаррух Дўстов сербларга қарши ўйинга Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Санжар Файзиев ҳамда Жўрабек Каримовларни чақирган бўлса, Сербия терма жамоаси сардори, ўз даврининг номдор теннисчиларидан бири Ненад Зимонич эса Тошкентга қуйидаги теннисчилар билан ташриф буюради: Душан Лайович (дунё рейтингидаги ўрни – 46), Филипп Крайинович (93), Ласло Жере (92), Никола Милоевич (174) ҳамда Виктор Троицки (200).
 
Зимонич ҳамюртларимизга қарши ўйинда Сербия тенниси афсонаси, жаҳоннинг биринчи ракеткаси бўлмиш Новак Жокович хизматларига эҳтиёж сезмаяпти ва ҳозирги таркиби билан ҳам Ўзбекистон тўсиғидан ўта олишига ишонмоқда.
 
Қанийди, Фаррух Дўстов шогирдлари ўзига хос матонат кўрсатишиб, Сербияни мағлуб этишса. Ўшанда қолган юрт вакиллари ҳам Ўзбекистонга ўзларининг энг кучли таркиби ва энг моҳир теннисчилари билан келадиган бўлишармиди?
Киритилган сана: 24.01.2019 14:39. Ўкилди: 8366 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.