Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 1-1 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 2-1 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 3-0 Ас-Садд
14/09 23:45 Интер 5-3 Удинезе
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Блог

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

UzA.uz — спорт хабарлари блоги

Кураш бўйича илк чемпионлар аниқланди

Баҳо:
+0; -0
Аввал хабар берганимиздек, кураш бўйича 2019 йилги мавсумнинг илк мусобақаси, яъни Ўзбекистон чемпионати баҳслари Навоий шаҳридаги НКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг илк кунида эркаклар 60 ҳамда 66 кг.гача, аёллар эса 48, 52 ва 57 кг.гача бўлган вазн тоифаларида гиламга чиқишди.
 
Куннинг биринчи ярмида саралаш беллашувлари ўтказилган бўлса, ярим финал ва финал баҳслари кечга томон ташкил этилди. Аёллар ўртасида 48 кг.гача бўлган вазн тоифасида олтин медал қорақалпоғистонлик Гулнур Муратбоевага насиб қилди. У финал баҳсида сурхондарёлик Моҳинур Мўминовани мағлубиятга учратди. Лобар Хуррамова ҳамда Моҳинур Чориевалар эса бронза медалини қўлга киритишди.
 
52 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги аёллар ўртасида жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолибаси Гулнор Сулаймонова яна бир бора мамлакатимизда тенгсиз эканлигини исботлади. Бироқ, финалда унга қарши беллашган хоразмлик Сита Қадамбоева ҳам осонликча таслим бўлмади. Ушбу вазнда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан фарғоналик Зарнигор Раҳмиддинова ҳамда Сурхондарё вилояти вакили Мухлиса Муҳаммадиевалар ўрин олишди.
 
Навбатдаги 57 кг.гача бўлган вазнда гиламга чиққан курашчи қизлар орасида хоразмлик Шукуржон Аминова финалда Жиззах вилояти вакили Мадина Остоновани мағлубиятга учратди ва уйига олтин медал билан қайтадиган бўлди. Ушбу вазнда Маҳлиё Йўлдошева ва Меҳрибон Нуриддиновалар ҳам совриндорлар қаторидан жой эгаллашди.
 

 

 
Киритилган сана: 24.01.2019 14:43. Ўкилди: 8843 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик