"Ўғлим, биз албатта Мундиалга борамиз"
| Баҳо: |
+1; -0
|
Мана, биз соғиниб кутган ўзимизнинг футбол баҳор билан ҳамнафас юртимизга кириб келди.
Кеча Тошкентда замонавий "Бунёдкор" стадионида ЖЧ-2014 саралаш босқичининг 7-турида Ливан термасига қарши майдонга тушдик. Миллий термамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биз ҳали ўз ўйимизда ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги босқичида биронтаям ғалабага эришмаган эдик, бу ғалаба биринчиси бўлди ва давом этишини тилаб қоламан. Футболчиларимиз ўз мухлислари кўз ўнгида ижобий натижага эришиши осон кечмади, кучли ҳаяжон билан бирга кучли босим остида ўйнади, лекин футболда шундай бир ибора борки, чиройли ўйинни четга суриб фақат натижа учун ўйналадиган пайтлар ҳам учраб туради. Муҳими ана шу натижа кеча қўлга киритилди.
Маълумки, футбол ҳаёти тўрт йиллик давр билан белгиланиб, ҳар тўрт йилда Жаҳон чемпионати ўтказилиб борилади. Барчангиз яхши биласиз, футболда натижага эришиш осон иш эмас. Бу жамоавий ўйин. Лекин бу сафарги Жаҳон чемпионатига жудаям яқин турибмиз, ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда. Фақат миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штабининг тузган тактикаси кейинги икки турда ижобий иш берса кифоя. Биз албатта Мундиалга борамиз.
Ҳа, дарҳақиқат. Бу сўзни раҳматли отам 2005 йилги Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида Баҳрайн билан ютқазмасдан туриб, юришимизни тўхтатгандан сўнг менга айтган эди. Шу пайтда мен кўзимга ёш олиб, эҳ, аттанг, яна тўрт йил кутамизми, наҳотки биз ҳар доим мундиал остонасидан орқага қайтиб кетаверамиз экан деб йиғлаганим рост гап.
Отам ўшанда менинг кўнглимни олиб шундай деган эди: "Ўғлим, кўп ҳам хафа бўлаверма, худо хохласа, биз албатта Мундиалга борамиз".
Мен ҳам ўз Ватаним терма жамоасини мундиалда кўришни орзу қилар эдим, бироқ яна тўрт йил орқага сурилгани жуда алам қилган эди ўша вақтда.
Ҳар сафар сўнгги тургача Мундиалга чиқиш учун бизда яхши имконият бўлар эдию, аммо ўз мақсадимиз эриша олмасдик. Лекин, бу сафар миллий терма жамоамизга плей-офф босқичидан кўра гуруҳдан тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятимиз кундек равшан бўлиб кўринмоқда. Қанийди шундай бўлса, биз мухлислар ҳам ўз орзуимизга етиб, ҳар бир ўзбек хонадонида байрам бўлаверса, бу менинг тилагим.
Агарда омадимиз кулиб боқиб, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритадиган бўлсак, минг афсуслар бўлсинким, мундиални отамсиз томоша қилишга мужбурман. Нима ҳам дердик, бу тақдир экан, агарда раҳматли отам ҳаёт бўлганида кеча мен билан миллий терма жамоамизнинг қийин, лекин ўта муҳим ғалабасини ўйимизда бирга нишонлаётган бўлармидик, афсус... Аммо ўзим ота бўлиб, ўғлим билан томоша қилдим ва ўғлимга қараб "Ўғлим, бу сафар биз албатта Мундиалга борамиз" дедим хурсандчилигимни яширмай.
Замонавий футболда омад ҳам катта роль ўйнайди. Бунга бир қанча мисоллар келтириш мумкин. Шу омад деганиям биз томонда бўлиб, агар жаҳон чемпионатига йўл олсак, футболчиларимиз ҳам Ватанимизнинг байроғини янада баландга кўтариб, Ўзбекистон фарзандлари ҳеч кимдан кам эмас эканлигини, ҳеч кимдан кам бўлмаслигини жаҳон чемпионатларида яхши ўйини орқали мухлислар олқишига сазовор бўлади деган умиддаман.
Мен ҳам шу азиз серқуёш ўлкам – Ўзбекистон фарзанди бўлганим учун миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этишини чин дилимдан хоҳлайман.
Биз албатта Мундиалга борамиз!
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 08:34. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 08:34. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:17. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:17. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:14. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 03:14. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 16:03. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 16:03. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
|
1
|
ALBARS |
Сана: 31.03.2013 08:38. ALBARSга ёзиш |
+2; -0
|
|
0
|
|
TOLIKBARSA |
Сана: 30.03.2013 19:25. TOLIKBARSAга ёзиш |
+2; -0
|
|
0
|
XOJELIMU |
Сана: 30.03.2013 14:11. XOJELIMUга ёзиш |
+2; -0
|
|
0
|
XOJELIMU |
Сана: 30.03.2013 14:03. XOJELIMUга ёзиш |
+2; -0
|
|
0
|
|
BOYJIGIT |
Сана: 30.03.2013 13:47. BOYJIGITга ёзиш |
+2; -0
|
|
0
|
TURBARS |
Сана: 28.03.2013 01:24. TURBARSга ёзиш |
+2; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- КХДРга қарши ўйин яқинлашганда...
- Осиё кубоги-2015. Энди фақат Эрматовга мухлислик қиламиз
- Муҳими - гол ўтказиб юбормаслик, муҳими - ғалаба!
- Юбилей учрашувда юбилей сальто кутамиз, Сервер!
- Ўзбекистоннинг Осиё кубоги финал босқичидаги барча натижалари
- «Бунёдкор»ни қўллаб-қувватлайлик!
- Биз ёшларга ишонамиз
- Ёшларимизнинг учинчи авлоди
- Умидимиз сиздан, азиз ёшлар!
- Биз албатта Мундиалга борамиз
- Сизларга Мундиал бегона эмас
- 11 июнь куни ЖАРда бошланган «дебют» Бразилияда давом этадими?..
- «Жаҳон кубоги» стадионидан Жаҳон чемпионатигача бир қадам
- Мундиалга чиқиш ўз қўлимизда
- ОЧЛ. «Бунёдкор»нинг имконияти қандай?
- «Хўжа-эли» жамоаси — Қорақалпоғистон футбол федерацияси Кубоги соҳиби
- "Ўғлим, биз албатта Мундиалга борамиз"
- Жаҳон чемпионатлари тарихидаги ўзига хос тактикалар
- Нақадар ёқимли сўз – Мундиал!
- БАА билан 13-ўйин, Вьетнам билан дебют
- Футбол баҳоридан футбол мозийсига назар
- Stadion.uz'ни табриклайман!
- Ўзбекистон футболидан қўймасин
- Ғалабали «дебют» кутамиз!
- Ўзбекистонни бошқарган мураббийлар ҳақида
- Буюк юрт фарзандлари!
- «Fair Play» совринига ким муносиб?
- Мозийга назар – Хиросима-1994
- Ўзбекистон футболининг 2012 йилдаги ютуқлари
- Карлос Кейрушнинг «айёрона» тактикаси
- Болалар бизнинг келажагимиз!
- Ўзбекистон футболига кўз тегмасин!
- Болалар футболи – келажак футболига ишонч
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












