Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио 2-1 Парма
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 0-0 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

Блог

Абдумажид Қодиров

Ўзбекистон футболи жаҳонда!

Осиё кубоги-2015. Энди фақат Эрматовга мухлислик қиламиз

Баҳо:
+0; -0

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз мусобақа билан хайрлашганидан сўнг, ўзбекистонлик ишқибозлар энди фақат ФИФА рефериси ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқарган ўйинларга мухлислик қилишадиган бўлишди. Бу ҳакамимиз ҳақида кўп ёзилсада, сўнги вақтларда кундан-кунга stadion.uz сайти сафига қушилаётган ёш мухлисларимиз учун айрим маълумотларни келтириб ўтишни лозим топдим.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 27 январь куни 33000 томошабинга мўлжалланган Ньюкаслдаги «Newcastle Stadium» стадионида бўлиб ўтадиган Австралия-БАА  терма жамоалари ўртасидаги ярим финал ўйинни бошқариб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтаман, бунгача Равшан Эрматов Осиё кубогининг очилиш ўйинини — “А” гуруҳи вакиллари бўлган Австралия-Кувайт (ҳисоб: 4-1, 2та сариқ карточка кўрсатган), "С" гуруҳидан ўрин олган Қатар-Эрон (ҳисоб: 0-1, 2та сариқ карточка кўрсатган) 2-тур ўйинини ва "D" гуруҳидаги Япония ва Иордания (ҳисоб: 2-0, 4та сариқ карточка кўрсатган) терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи 3-тур ўйинни бошқариб борганди.

Ўзбекистонлик мухлисларининг нигоҳи яна бир бора Австралия томонларга, аниқроғи Ньюкасл шаҳрига қаратилган бўлса ажаб эмас. Чунки, ҳамюртимиз ярим финал учрашувни айнан ушбу стадионда ўтказади.

Расмий номи: Ньюкасл, Янги Жанубий Уэльс.
Стадион номи: «Newcastle Stadium». 
Сиғими: 33000.
Очилган йили: 1970 йил 10 апрель.

Ушбу стадионда иккита гуруҳ босқич ўйини бўлиб ўтди.

1-тур, 12 январь, 2015. “D” гуруҳи Япония - Фаластин (4-0)
3-тур, 17 январь, 2015. “А” гуруҳи Уммон - Кувайт      (1-0)

30 январь кунги 3-ўрин учун учрашуви ҳам ушбу стадионда бўлиб ўтишини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шунингдек, Равшан Эрматов Осиё кубоги финал босқичида саккизта учрашувини ўтказиши билан бошқа ҳакамлардан ажралиб турибди. Сешанба кунги ўйин ҳамюртимиз учун қитъа чемпонатларидаги 9-ўйин бўлади.

2004 йил. Хитой. БАА-Ж.Корея (23 июль).
2011 йил. Қатар. Ироқ-Эрон (11 январь), С.Арабистони-Япония (17 январь) — гуруҳ ўйинлари, Эрон-Ж.Корея (чорак финал, 22 январь), Япония-Австралия (финал, 29 январь).

Ҳамюртимизга мухлислик қилишни давом этамиз ва Осиё кубоги-2015 финалини бошқаришни ҳам тилаб қоламиз.

P/S. Мусобақа ташкилотчилари Австралия терма жамоасини «А» гуруҳида фақат 1-ўринни эгаллайди, дея ҳаддан ташқари ўзларига ишонишганми, у ёғини билмадим-у, лекин улар гуруҳда 2-ўринни олиб, мана шу кичик стадионда мезбон жамоа – Австралиянинг ярим финалда ўйнашини хаёлигаям келтирмагани, қизиқ ҳолат. Бу эса мусобақа ташкилотчилари учун катта муаммога айлангани бор гап. Сабабини эса барчангиз билсангиз керак, албатта.

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Киритилган сана: 25.01.2015 11:56. Ўкилди: 10354 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик