Кириш Регистрация
25/08 18:00 Борнмут 1-3 Манчестер Сити
25/08 18:30 ЦСКА 3-0 Ахмат
25/08 20:00 Алавес 0-0 Эспаньол
25/08 20:30 Вулверҳэмптон 1-1 Бёрнли
25/08 20:30 Тоттенҳэм 0-1 Ньюкасл
25/08 21:00 Крилья Советов 1-2 Спартак
25/08 21:00 Ростов 2-1 Рубин
25/08 21:00 Удинезе 1-0 Милан
25/08 22:00 Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
25/08 22:00 Леганес 0-1 Атлетико
25/08 23:30 Арсенал Тула 2-1 Оренбург
25/08 23:45 Кальяри 0-1 Брешиа
25/08 23:45 Рома 3-3 Женоа
25/08 23:45 Сампдория 0-3 Лацио
25/08 23:45 СПАЛ 2-3 Аталанта
25/08 23:45 Верона 1-1 Болонья
25/08 23:45 Торино 2-1 Сассуоло
25/08 23:59 Барселона 5-2 Бетис
26/08 20:00 Урал - Сочи
26/08 23:45 Интер - Лечче

Блог

Абдумажид Қодиров

Ўзбекистон футболи жаҳонда!

КХДРга қарши ўйин яқинлашганда...

Баҳо:
+1; -1

2015 йилнинг 12 ноябрь куни соат 18.00да Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ЖЧ-2018 саралаш турнири 2-босқичининг 7-туридан ўрин олган беллашувда миллий терма жамоамиз Шимолий Корея термасига қарши биз учун жуда муҳим бўлган учрашувда майдонга тушади. Ушбу ўйинни биз ўзбекистонлик футбол мухлислари орзиқиб кутишаётгани ҳеч кимга сир эмас, албатта. Икки жамоа учун ҳам бу ўйиннинг аҳамияти жудаям ҳам катта. Нега деганда, қайсидир жамоа ғалаба қозонгудек бўлса, ушбу жамоанинг турнир жадвалидаги мавқеи анча яхшиланиши табиий ҳол. 

ОФК раҳбарлари ушбу уйинга Австралияда ўтган ОК-2015 финалини бошқарган ФИФА рефериси эронлик Алиризо Фағонийни тайинлашгани бежиз эмас.

Алиризо Фағоний 2008 йилдан бошлаб ФИФА ҳакамига айланган. У ўзининг фаолияти давомида халқаро ўйинларда 74 учрашувни бошқариб, ўйинчиларга 330та сариқ ва 20та қизил карточка кўрсатган ва 29 марта ўн бир метрлик жарима зарбаси белгилаган, яъни пенальти. Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧда у захира ҳаками сифатида иштирок этган.

Алиризо Фағоний 2009 йил ОФК Президенти Кубоги финали, 2010 йил ОФК Чақирув Кубоги финали ва 2010 йил ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Осиё чемпионати финалини ҳам бошқарган. Айниқса, Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар (U16) ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалида уни ўзбекистонликлар яхши эслаб қолишган. КХДРга қарши ўйиннинг биринчи бўлимида у Сардор Раҳмоновни майдонда четлатиб, ўсмирларимизни қийин аҳволга тушириб қўйганди. Эътиборли томони, эронлик ҳакам ушбу хатодан тўғри хулоса чиқарди ва кейинчалик унинг савияси ўсиб борди. 2013 йилда клублар ўртасидаги ЖЧда 2та ўйинни бошқарган. 2014 йилги ОЧЛ доирасида “Вестерн Сидней Уондерерс” ва “Ал-Ҳилол” жамоалари ўртасидаги финалнинг дастлабки ўйини ҳам унга топширилган.

ЖЧ-2014 саралаш турнири 2-босқичининг 3-турида КХДР-Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг ўйинини ҳам бошқарган эди. Унда МТЖмиз сафарда 1:0 ҳисобда ғалаба қозониб қайтганини барча эсласа керак.

Мана энди у Ўзбекистон-КХДР миллий терма жамолари ўртасида бўлиб ўтадиган навбатдаги ўйинни бошқариш арафасида турибди.

Энди МТЖмиз ҳақида бироз тўхталиб ўтсам. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ноябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги иккита турида ўйнайдиган футболчиларнинг кенгайттирилган руйхатини эълон қилгач, МТЖмиз биз мухлислар кутаётган натижани қўлга киритишади деган ишонч пайдо бўлди менда. Чунки, бир нарсага амин бўлдим-ки, миллий терма жамоамиз таркиби секин-аста турдан-турга шаклланиб бораётганлиги ва ҳозирги кунда миллий терма жамоамизнинг ўзагини тажрибали футболчилар билан бир қаторда ёш иқтидорли ўйинчиларимиз сафни тўлдираётгани бунга мисол бўла олади. МТЖмиз таркибида халқаро тажрибага эга футболчилар бор. Сўнги турларда ҳам тажрибали ўйинчиларга ишонганимиз маъқул, менимча. Сабаби уларда истаймизми-йуқми, барибир халқаро тажрибалари борда. Ана шу тажрибали ўйинчилар сўнгги паллада ўзларини кўрсатишади. Ўйинчиларимиз шу куни ўзларининг бор кучи билан ҳаёт-мамот жангида енгиб чиқишига ўзлари ҳам ишонишади. Улар биз мухлислардан фарқли равишда ўзлари ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этишини ич-ичидан чин дилдан хоҳлашади. Саралшнинг сўнги ҳал қилувчи раундига етиб боришда, фақат ТАЖРИБА ўз сўзини айтиши мумкин деб уйлайман.

Шимолий Корея билан ўйинда миллий терма жамоамиз устозлари шу куни тўғри тактикани танлаб, ўйинчиларимизни ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўйинга тайёрлай олишса, керакли ижобий натижани қўлга киритишади, деб ўйлайман. Футболдаги ёзилмаган қоида бўлмиш - «Энг яхши ҳимоя – ҳужум!» шиори остида футболчиларни руҳий томондан тайёрлаб ғалабага лойиқ тўғри тактика қўллаш эса мураббийлар штабига ва қолаверса майдонга тушадиган футболчиларимизга боғлиқ, албатта. Биз мухлислар эса футболчиларимиздан чиройли, мазмунли ўйин ва фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Хуллас, азиз футболчилар сиз кўрсатадиган натижалар туфайли биз мухлисларнинг ҳам кайфияти аъло даражада бўлишини истаймиз. Биз ўзбекистонлик мухлислар сизларни қўллаб-қувватлаб туришдан чарчамаймиз.

Биз МТЖмизга ишонамиз!
     
КУЧ-БИРЛИКДА!

ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Абдумажид Қодиров

P/S.  Терма жамоамизнинг навбатдаги ўйинлари:

8-тур. 2015 йил 17 ноябрь. Яман — Ўзбекистон
9-тур. 2016 йил  24 март.   Ўзбекистон — Филиппин
10-тур. 2016 йил  29 март.   Ўзбекистон — Баҳрайн

Киритилган сана: 08.11.2015 16:16. Ўкилди: 7845 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


PREMIERLIGA
Сана: 12.11.2015 14:14. PREMIERLIGAга ёзиш
+0; -0
bugun kxdrrni yutamiz

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.