Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Абдумажид Қодиров

Ўзбекистон футболи жаҳонда!

Юбилей учрашувда юбилей сальто кутамиз, Сервер!

Баҳо:
+-1; -0

Азиз футбол мухлислари, мана биз соғиниб кутган миллий терма жамоамизнинг ўйинига ҳам оз кун қолди. Хабарингиз бор, 5 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА термасига қарши ўйнайди. Бу Осиё кубоги – 2015 саралаш босқичининг сўнги 6-тур ўйини ҳисобланади. Ҳар иккала миллий терма жамоалар келаси йили "Кенгурулар юрти" бўлмиш Австралияда ўтадиган финал босқичига муддатидан олдин йўлланмани қўлга киритиб бўлишига қарамасдан, биз ўзбек мухлисларида катта қизиқиш билан кутиб олинмоқда. Сабаби, миллий термамизнинг жорий йилдаги энг биринчи ва энг сўнгги расмий ўйини бўлиб тарихдан жой олишади. Миллий терма жамоамиз ғалаба қозонсаям, мағлубиятга учрашсаям ўзимизнинг севимли жамоамизни қўллаб-қувватлашдан чарчамаймиз. МТЖ – бу халқ жамоасидир!

Мен яна бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман. Ҳозирги кунда Жанубий Кореянинг "Сеонгнам" клуби аъзоси, миллий терма жамоамизнинг сардори Сервер Жепаров Ўзбекистон миллий термаси сафида БАА билан ўйинда ўзининг юбилей — 100-учрашувида майдонга тушади.

Сервер Жепаровнинг миллий терма жамоадаги дебют ўйини 2002 йилнинг 14 май куни Словакияга қарши ўйин билан бошланган. Европа вакилига қарши ўйинда терма жамоамиз 1:4 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Сервер миллий терма жамоа сафида 99 учрашувда майдонга тушиб, ҳозирча 21та голга муаллифлик қилган. Бу МТЖмизда фаолият юритган футболчилар ичида (М.Шацких - 34, М.Қосимов - 31, А.Гейнрих - 28) тўртинчи кўрсаткичдир. Ярим ҳимоячилар учун бу яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Журналистларга берган интервьюларининг бирида Сервер шундай деган эди:
"5 март кунги ўйинда Амирлик футболчиларни мағлуб этиш керак, тамом вассалом. Ўзга натижа на бизни, на мураббийларни ва на мухлисларни қониқтиради. Ғалаба қозониш орқалигина биринчи даврадаги мағлубият учун реванш олишимиз мумкин. Бу эса юртдошларимизга қўшалоқ баҳор байрамлари олдидан ўзига хос совға бўларди. Табиийки, футбол ишқибозлари катта футболни соғиниб қолишган".

Бу интервьюдан куриниб турибдики, футболчиларимиз ҳам ўз халқига муносиб совға тайёрлашмоқда, бу қувонарли ҳол, биз ўларга ишонамиз, албатта.

Мен хам ўз ўрнида барча мухлислар номидан Серверни табриклаб қоламан. Уша куни биз ўзбек мухлислари Сервердан ажойиб совға кутиб қоламиз, яъни ўзининг юбилей учрашувида ажойиб гол уриб, ўзига хос "сальто"сини томоша қиламиз деган умиддаман.

Олға, Ўзбекистон! Олға, Сервер!

Киритилган сана: 03.03.2014 16:24. Ўкилди: 5644 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.