Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Блог

Абдумажид Қодиров

Ўзбекистон футболи жаҳонда!

Ўзбекистоннинг Осиё кубоги финал босқичидаги барча натижалари

Баҳо:
+0; -0

Мана, биз соғиниб кутган ўзимизнинг футбол баҳор билан ҳамнафас юртимизга кириб келди. Март ойи Ўзбекистон футбол мухлислари учун катта футбол байрами ойи десак ҳам янглишмаймиз. Сабабини биласиз, 5 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Осиё кубоги-2015 доирасида гуруҳдаги ўзининг сўнги учрашувини БАА термасига қарши ўйин билан бошлайди. Ўртоқлик учрашувларни ҳисобга олмаганда миллий терма жамоамизнинг жорий йилдаги охирги расмий ўйини эканлигини инобатга олсак, Осиё кубоги-2015 финал босқичигача МТЖмизга «дам олиш» кунлари бошланади.

Мен севимли сайтимиз бўлган stadion.uzни ҳар куни кузатар эканман, бир нарсага амин бўлдимки, сайтда секин-аста ёш мухлис (мухлиса) - юзерларимизнинг сони кундан кунга ошиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдаман. Мана шу ёш мухлис (мухлиса) - юзерларимиз ҳурмати учун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мустақилликдан кейинги қисқача тарихи ва 1996 йилдан бошлаб то ҳозирги кунгача Осиё кубоги финал босқичларида иштирок этган ўйин натижалари билан таништиришни афзал билдим.

1991 йилда Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) 1994 йилдан бошлаб Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ҳамда Жаҳон футболи федерацияси (ФИФА)нинг тўлақонли аъзосига айланди. Шу йўл билан мамлакат жамоалари йирик халқаро турнирларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жаҳон ва Осиё чемпионати баҳслари, Олимпиада ва Осиё ўйинлари мусобақалари ўз навбатида Федерация раҳбарларини футбол мутахассислари, мураббийлар ва барча даражадаги мураббийларига бўлган муносабатларини тиклаш ва қайта йўлга қўйиш имкониятини яратиб берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 1994 йилда Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган XII Осиё ўйинларида чемпион бўлганини алоҳида тилга олиш жоиз. Бу ҳозирга қадар, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг катта ютуқларидан бири саналади.

Ўзбекистон МТЖнинг Осиё кубоги финал босқичидаги барча натижаларини эътиборингизга ҳавола этаман.

Осиё кубоги-1996. БАА. 1996 йил 4-21 декабрь.
«С» гуруҳи. 1та ғалаба ва 2та мағлубият, тўплар нисбати 3-6.
1) Ўзбекистон-Хитой - 2:0
2) Ўзбекистон-Япония - 0:4
3) Ўзбекистон-Сурия - 1:2                           

Осиё кубоги-2000. Ливан. 2000 йил 12-29 октябрь.
«С» гуруҳи. 1та дуранг ва 2та мағлубият, тўплар нисбати 2-14.
1). Ўзбекистон-Япония - 1:8
2). Ўзбекистон-С.Арабистони - 0:5                           
3). Ўзбекистон-Қатар - 1:1

Осиё кубоги-2004. Хитой. 2004 йил 17 июль-7 август.
«С» гуруҳи. 3та ғалаба, тўплар нисбати 3-0.
1). Ўзбекистон-Ироқ - 1:0
2). Ўзбекистон-Туркманистон - 1:0
3). Ўзбекистон-С.Арабистони - 1:0
Чорак финал: Ўзбекистон-Баҳрайн - 2:2. Пенальтилар бўйича - 3:4

Осиё кубоги - 2007. Таиланд, Вьетнам, Индонезия, Малайзия. 2007 йил 7 июль-29 июль.
«С» гуруҳи. 2та ғалаба ва 1та мағлубият, тўплар нисбати 9-2.
1). Ўзбекистон-Эрон - 1:2
2). Ўзбекистон-Хитой - 3:0                           
3). Ўзбекистон-Малайзия - 5:0
Чорак финал: Ўзбекистон-С.Арабистони - 1:2

Осиё кубоги-2011. Қатар. 2011 йил 7-21 январь.
«А» гуруҳи. 2та ғалаба ва 1та дуранг, тўплар нисбати 6-3.
1). Ўзбекистон-Қатар - 2:0
2). Ўзбекистон-Қувайт - 2:1                           
3). Ўзбекистон-Хитой - 2:2

Чорак финал: Ўзбекистон-Иордания - 2:1
Ярим финал: Ўзбекистон-Австралия - 0:6
3-ўрин учун: Ўзбекистон-Ж.Корея - 2:3

Киритилган сана: 28.02.2014 19:19. Ўкилди: 5123 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.