Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Абдумажид Қодиров

Ўзбекистон футболи жаҳонда!

Умидимиз сиздан, азиз ёшлар!

Баҳо:
+1; -0

Дунёда нима кўп, спорт турлари кўп. Лекин улар орасида футбол уйини ўзининг жозибаси билан алоҳида ажралиб туради, бу ҳакиқат. Майли, болалик вақтидами, барибир умрида бирор марта футбол ўйнамаган ёки футбол томоша қилмаган инсонни учратиш мушкул, менимча.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг йигирма ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионатининг биринчи турида Янги Зеландия жамоаси устидан ажойиб ғалабани қўлга киритганидан бошим осмонга етди. Албатта, бу ғалаба ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бу йирик ҳисобдаги натижа ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабининг ақлли меҳнатлари эвазига тузилган тактика деб ҳисоблайман, албатта.

Ўзим болалар ва ўсмирлар футбол мактабида тренер-ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатаётганим боис, кўпинча ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги футбол мусобақасига бефарқ эмасман. Демоқчиманки, шу кунги ғалаба шунчаки тасодифан эмас, ўзининг тактик услубига эга жамоа шаклланганлигининг гувоҳи бўлдим, кўз тегмасин. Ростини айтсам, ғалабанинг ғалабадан фарқи борда. Ёшларимизнинг мана шундай ажойиб, чиройли, ҳужумкор ақлли ўйини биз мухлисларнинг олқишига сазовар бўлгани бор гап. Яна бир гап, шу ёшларимизнинг чиройли тактик ўйини орқали эришилган ғалабаси туфайли мен яна катта футбол томоша қилишга қайтдим ва яна менда терма жамоаларимизга деган умид чироғи ёна бошлади, баракалла ёшлар. Бу ёшлар эртанги келажагимиз саналади. Улар мустақиллигимизнинг 22 йиллик байрамига муносиб совға тайёрлашади деб умид қиламан.

Бу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлар орасидан ягона вакил сифатида қатнашаётгани, юртимизда болалар футболига катта эътибор қаратилаётганининг яна бир бор исботидир. Давлатимиз мадҳияси жаҳон ареналарида янграши, кўнгилларимизда янада завқ бағишлайди.

Юртбошимиз томонидан ёшларининг ҳар томонлама соғлом бўлиб улғайишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилган Ўзбекистонимизда чин иқтидор соҳиблари доимий эътиборда. Айниқса, эртанги кун эгалари бўлмиш болаларни спортга, айниқса футболга кенгроқ жалб этиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар жаҳон ҳамжамияти эътриофига сазовор бўлмоқда.

Ўзбекистон футбол иқтидорларга бой давлат. Болалар футболини ривожлантирмай туриб, юқори савиядаги катталар футболига эришиб бўлмайди. Юртимизда кўплаб маҳоратли футболчи болалар тайёрланмоқда, бу ҳеч кимга сир эмас, болалар эса эртанги келажагимиз. Бизнинг ҳозирда энг асосий вазифамиз ана шу келажагимизни эҳтиёт қилиш. Токи бугунги ўсмирлар ва ёшлар эртага миллий терма жамоамизни янгидан янги ғалабалар сари етаклашсин!

Азиз ёшлар, сизлар юртимиз юзисизлар. Жаҳон чемпионатида Ватан манфаати учун курашинглар. Кўнглимиздан жой топиб, юртимизга ёруғ юз билан келишингизга тилакдошман. Умидимиз сиздан, укажонларим.

Киритилган сана: 26.06.2013 15:05. Ўкилди: 5520 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.