UFC'нинг ярим енгил (66 кг гача) ва енгил (70 кг гача) вазн тоифаларида собиқ чемпиони, испаниялик-грузиялик Илия Топурия промоушендаги навбатдаги жангига тайёргарликни бошлаганига ишора қилди. У Грузияда машғулотлар йиғинини бошлаган.
"Мен ҳаммаси бошланган жойга қайтдим. Хотираларга берилиш учун эмас, балки ўзимни яна бир бор эслаш учун. Матадор қайтмоқда", — дея Топурия ижтимоий тармоқдаги саҳифасида суратларига изоҳ ёзган.
Топуриянинг профессионал фаолиятидаги рекорди 17 та ғалаба ва битта мағлубиятдан иборат. Унинг етти ғалабаси нокаут эвазига қўлга киритилган.
Илия профессионал фаолиятидаги дебютини 2015 йил апрель ойида Испаниянинг Валенсия шаҳрида Mix Fight Events промоушени турнирида ўтказган.













