Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жозе Моуриньо Каррагернинг хотирасида муаммо бор деб ҳисобламоқда

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 29-турида "Саутҳэмптон"га қарши учрашув олдидан ўз шогирдларини танқид қилган англиялик экспертлар Жейми Каррагер ва Грэм Суннесга жавоб берди.

Эксператлар ЕЧЛнинг 1/8 финалида "ПСЖ"га қарши жавоб учрашувида (2:2) лондонлик футболчиларнинг номаъқул ҳулқи борасида фикр билдирган эдилар.

"ПСЖ"га қарши ўйиндан сўнг мен рақибнинг барча мураббий ва футболчиларнинг қўлини сиқибқўйдим. Улар ғалабага ҳақли эканлигини айтиб, омад тиладим.

Биз ҳар мағлубиятдан сўнг ўзимизни шундай тутамиз. Одамлар баъзан менинг феъл-атворимни муҳокама қилишларини ёқтирмайман.

Дунё ғалати бўлиб бормоқда. Бунга биз истеъмол қилаётган озиқ-овқатлар таъсир қилаётгандир, шунинг учун хотира сустлашиб бормоқда. Агар Каррагер ва Сунесс бу ҳақда гапиратган эканлар, демак, уларнинг хотирасида муаммолар туғилган.

Каррагер икки йил аввал фаолиятини якунлади, менимча, у майдонда нималар кечишини унутган кўринади. Жаноб Сунесс ҳам унутган, чунки у фаолиятини анча аввал тугатган. Шунингдек, мен уни "Бенфика"ни бошқарган вақтлардан бери яхши билишимни унутган чоғи.

Сўзларимга жавоб тариқасида кулмаслик керак, ҳасад инсонга доғ бўлади.

Футболчиларим билан гаплашиб олдим. Ҳаммаси аъло. Кеча ўзимиз учун чемпионлар лигасини ёпдик", - дейди Моуриньо.

Манба: sovsport.ru
Киритилди: 17:42, 14.03.2015.
Ўқилди: 5428 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.