Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

"Навбаҳор" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 1-тури доирасида Наманган шаҳрида маҳаллий "Навбаҳор" ва Муборакнинг "Машъал" жамолари ўртасида кечган учрашувда меҳмонлар икки тўп фарқи билан ғалаба қозондилар.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Жамшид Ҳасанов ҳисобни очиши мумкин эди, аммо у дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Орадан учдақиқа ўтиб, Зоҳир Қўзибоев қулай имкониятни йўққа чиқарди. Ниҳоят 36-дақиқага келиб Владислав Иванов Жамшид Ҳасановдан қабул қилиб олган узатмани голга айлантирди ва меҳмонларни олдинга олиб чиқди- 0:1.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида захирадан майдонга тушган Шоҳруҳ Достонов ҳисобдаги фарқни икктага етказди.

"Навбаҳор" футболчилари эса 15000 мингдан ошиқ мухлислари қаршисида вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдилар, аммо ўйин охиригача шу ҳисоб ўзгармади.


Олий лига, 1-тур
«НАВБАҲОР» – «МАШЪАЛ» 0:2
Голлар: Иванов (37), Достонов (57)
Ҳакамлар: В.Цейтлин, Х.Шодмонов, Т.Гайнулин, Р.Копадзе
Назоратчи: С.Эрматов.
"Навбаҳор" - 1.Александр Мелничук, 50.Юрий Рижко, 21.Раббим Хасанов, 89.Бобур Акбаров, 2.Алишер Саматов, 5.Раҳматулла Бердимуродов, 29.Дилшод Жабборов (c), 8.Азим Аҳмедов, 91.Сергей Георгиев, 7.Саънат Шихов, 25.Муйдин Мамазулумов.

"Машъал": 30.Ботир Носиров, 20.Шерзод Файзиев, 5.Ғиёсжон Комилов, 88.Қаҳрамон Баҳодиров, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 8.Аббос Омонов, 55.Никита Букаткин, 90.Зафар Тўраев, 10.Жамшид Хасанов, 26.Зоҳир Қўзибоев (c), 27.Владислав Иванов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:41, 14.03.2015.
Ўқилди: 4193 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.